Одессанинг собиқ гудернатори Михаил Саакашвили, архив сурат

Саакашвили: Украина тез орада йўқ бўлиб кетади

1106
(Янгиланган 19:24 15.11.2016)
Михаил Саакашвили Украина тез орада дунё харитасидан йўқ бўлиб кетади, дея башорат қилди

ТОШКЕНТ. 15 ноя — Sputnik. Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили "112 Украина" телеканали эфирида "Шу кетишда борадиган бўлса, Украина тез орада йўқ бўлиб кетади", дея таъкидлаган.

Саакашвили, шунингдек, Европанинг энг қашшоқ мамлакати мақомигача олиб келинган давлат тезкор ислоҳотларга ва "янги одамларга" муҳтожлигини қўшимча қилган.

"Агар биз ҳукуматимиз бизга ваъда қилаётгандек ўсишда давом этсак, 15 йилдан сўнг Янукович даврида бўлган давлат даражасига етиб боришимиз мумкиндир, балки. Лекин ҳаммаси бугунги кундагидек давом этадиган бўлса — биз мамлакат сифатида ўз мавжудлигимизни йўқотишимиз мумкин", — деб айтган Саакашвили.

Эслатиб ўтамиз, 7 ноябрь куни Михали Саакашвили Одесса вилояти губернатори лавозимини тарк этишини маълум қилган эди. Сиёсатчи, шунингдек, Украина президенти Петр Порошенкони жиноий "клан"ларга ҳомийлик қилишда айблаган эди.

1106