АК-47 автомати, архив сурат

Обама Суриядаги мухолифат кучларни янги қуроллар билан таъминлашга рухсат берди

395
(Янгиланган 14:30 09.12.2016)
АҚШ президенти Барак Обама Сурия мухолифат гуруҳларига қурол етказиб беришга доир расмий чекловни бекор қилди

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама пайшанба куни Сурияда террорчиликка қарши курашаётган АҚШ иттифоқчиларига қурол-яроғлар ва ҳарбий техника етказиб беришга бўйича таъқиқни бекор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, Обаманинг АҚШ Давлат котиби ва АҚШ Мудофаа вазири номига йўлланган ушбу ҳақдаги меморандуми Оқ уй матбуот-хизмати томонидан оммага эълон қилинган.

Хабарда айтилишича, меморандум — АҚШга ва у бошчилигидаги коалицияга Суриядаги жангарилар назоратида бўлган Ракка шаҳрини озод этишга ёрдам беради.

"Чет эллик ҳарбийларга, вақтинча хизматда бўлган ҳарбийларга, Суриядаги террорчиликка қарши курашга жалб қилинган гуруҳлар ва алоҳида шахсларга қурол-яроғ етказиб бериш ва шунга алоқадор хизматларни амалга ошириш — АҚШ миллий хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди", — дейилган ҳужжат матнида.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Обаманинг ушбу қарорини кескин қоралади. Россия томон АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Сурия муҳолифат кучларига сифатли ва янги қурол-аслаҳалар, шу жумладан, зенит воситалари етказиб берилиши — самарасиз ҳаракат эканлигини ҳамда бу қуролаллар Қўшма Штатларнинг ўзларига қарши ишлатилиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сурияни террорчиларга шерик бўлган давлатлар рўйхатига киритган, шу боис, у ерга қурол-аслаҳа етказиб бериш учун Оқ уй раҳбари ҳар сафар махсус қарор чиқариши лозим. Обаманинг  ушбу қарори АҚШ Мудофаа вазири бу ҳақда Конгрессни расман огоҳлантиргандан сўнг 15 кун ўтиб кучга киради.

395
Теглар:
коалиция, Сурия, хавфсизлик, ҳарбий техника, чеклов, қурол-яроғ, Обама, Саудия Арабистони, АҚШ

АҚШ дунёда ўз нуфузини йўқотмоқда ва пандемия бу жараённи янада тезлаштирди - Лузянин

222
(Янгиланган 20:52 27.05.2020)
ТИВ Москва давлат халқаро муносабатлар институти профессори Сергей Лузянин пандемия АҚШда қандай ички муаммолар борлигини кўрсатганлиги, халқаро майдонда америкаликларнинг қандай мақсадлари борлиги ва буларнинг ҳаммаси қандай якун топиши ҳақида мулоҳаза қилди.

Лузянин таъкидлашича, Хитой-АҚШ муносабатларининг ҳозирги кескинлашувининг сабаблари кўринганидан анча чуқур, мураккаб ва тизимлидир.

Унинг фикрига кўра, албатта қисман АҚШ президенти Доналд Трамп ўзига ноябр ойидаги сайловлар арафасида кўпроқ манфаат йиғиш учун Хитой билан рақобатни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ, бу бундай сиёсатнинг асосий ва ягона сабаби эмас, дейди эксперт.

"Асосий сабаблар биринчи бўлиб пандемиядан ҳалос бўлган ва иқтисодиёти тикланаётган Хитой билан АҚШнинг геосиёсий рақобати билан боғлиқ. У АҚШ учун қўшимча ғазабга келтирувчи омилдир", - деди Лузянин "Россия сегодня" ХАА'да бўлиб ўтган онлайн-конференциясида.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ қасддан дунё ҳамжамиятида Хитойга нисбатан салбий муносабатни шакллантиришга ҳаракат қилмоқда ва гарчи бу чақириқ "мутлақо асоссиз" бўлса ҳам, "дунё учун ва алоҳида минтақалар учун катта таҳдид солмоқда".

Лузянин америкаликларнинг БССТ ва бошқа халқаро ташкилотларга қарши айбловлари ва ҳужумлари ҳақида гапирганда, барча уринишлар натижа бермаслигини таъкидлади.

"Америкаликлар ҳар қанча "параллел институтлар"ни яратишни ёки ўзларининг глобал бошқарувларини амалга оширишни хоҳлашмасин, бунинг иложи йўқ. Американинг асри аста-секин тугамоқда ва ўтмишга ғарқ бўлмоқда. Пандемия бу жараёнларни янада кучайтирди", - деди у.

Мутахассиснинг тўлиқ шарҳини радиоподкастда тингланг.

Лузянин: США теряют свое влияние в мире, и пандемия обострила этот процесс
222

АҚШ Украинада ўта хавфли инфекциялар сақланадиган 8 та лаборатория қурди

222
АҚШ Украинада ўта хавфли инфекциялар сақланадиган саккизта лаборатория қуриб, фойдаланишга топширди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. АҚШ Украинада  ўта хавфли инфекциялар сақланадиган 8 та лаборатория қурди.

Таъкидланишича, 2005- 2014 йиллар давомида Львов, Закарпатия, Тернопил, Винниц, Херсон, Днепропетровск ва Харков вилоятларида, шунингдек Қримда саккизта объект қурилиб, такомиллаштирилди.

Американинг “Блэcк энд Витч Спешл Прожектс Корп” компанияси Пентагоннинг розилиги билан қурилиш билан шуғулланган.

"Шартнома тартибига кўра, биологик қуроллар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин бўлган технологиялар, патогенлар ва билимларнинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида  Эпидемиология ва Гигиена илмий-тадқиқот институтида (Львов), Украина вабога қарши илмий-тадқиқот институтида (Одесса) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларига ёрдам кўрсатишни назарда тутган", - деб маълум қилинди Украина Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Ҳамкорлик 2016 йилда давом эттирилди. Тегишли ҳужжат Украинанинг Европа интеграцияси вазирлиги ва “Блэcк энд Витч Спешл Прожектс Корп” компанияси томонидан келишилган.

Уч йил ичида 1,28 миллион долларни ўзлаштириш режалаштирилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади Украина лабораторияларини касалликларнинг ягона онлайн мониторинг тизимига улаш эди.

Ўтган йили Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШ дунё бўйлаб 200 дан ортиқ биологик лабораторияларни, шу жумладан Грузия, Украина ва бошқа давлатларда фойдаланишга топширганини айтди.

Россия томони Пентагоннинг Россия чегараларига яқин жойда био-тиббий лабораторияларини жойлаштириши хусусан Тбилиси яқинидаги Р. Лугар номли жамоат соғлиқни сақлаш илмий-тадқиқот маркази юзасидан бир неча бор ташвиш билдирган. Грузия собиқ давлат хавфсизлиги вазири Игорь Гиоргадзенинг сўзларига кўра, у ерда одамлар устидан тадқиқотлар ўтказилган бўлиши мумкин. Кейинчалик Россия Қуролли кучлари радиацион, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов Лугар марказидаги америкалик олимлар заҳарли кимёвий препаратни маҳаллий аҳолида синаб кўришганини айтди.

Москвада “Америка ва Грузия ҳукумати ўта хавфли юқумли касалликларни ўрганаётган АҚШ ҳарбий бўлинмаси фаолиятининг асл йўналишини яширишга ҳаракат қилмоқда,” деб ўйлашмоқда. Грузия томони буни рад қилмоқда.

222