Ўзбекистонда Президент сайловларидан кейинги ҳолат, воқеа жойида олинган сурат

Ўзбеклар қатъиятли ва кучли феъл атворга эга халқ - Хитой

899
Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайлови мавзусига багъишланган мақола эълон қилинди. Мақолада Ўзбекистонда Президент сайловининг муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган

ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Хитой халқаро радиосининг веб-саҳифасида эълон қилинган мақола Хитой Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти катта илмий ходими Су Чан қаламига мансуб.

Мақолада Ўзбекистонда ушбу муҳим сиёсий тадбир муваффақиятли ўтгани Марказий Осиёда барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим кафолати ҳисобланиши қайд этилган, деб ёзган "Жаҳон" АА.

"Ўзбекистон сиёсий жараёнларнинг янги босқичга кирди. Президент сайловларидан кейин республиканинг барқарор тараққиётини қўллаб-қувватлаш, жаҳонда ҳануз давом этаётган инқироз оқибатлари шароитда иқтисодий ўсишни сақлаб қолиш билан боғлиқ масалалар мамлакат янги раҳбариятининг устувор вазифалари қаторидан жой олади", деб ёзади муаллиф.

Хитой халқаро радиоси алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўз тараққиёт йўлини танлаган, "сиёсий тизим миллий манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда шаклланган, ислоҳотларнинг миллий модели эса бозор иқтисодиётига асосланган. Кўпгина йўналишларда юқори натижаларни намоён этаётган фаровон Ўзбекистон ривожланишнинг янги тарихий босқичига кирмоқда".

Шунингдек, мазкур мақолада ўзбек халқи мустаҳкам, қатъиятли ва кучли феъл-атворга эга эканлиги ҳам қайд этилган.

"Мамлакат ҳудудида яшаб ўтган буюк сиймолар жаҳон илм-фани ва маданиятининг тараққиётига кўмаклашган. Ўзбек тожирлари Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожига алоҳида ҳисса қўшганлар", деб ёзади хитойлик эксперт.

Юқоридагилар билан бирга, муаллиф Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратган. У икки мамлакат ўртасидаги алоқалар ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тобора ривожланиб бораётганини эътироф этар экан, Ўзбекистон Хитойнинг дўсти ва ишончли шериги бўлган ва шундай бўлиб қолаверишини, амалдаги келишувларга биноан, икки томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига комил ишонч билдирган.

899
Теглар:
республика, сиёсат, мамлакат, қатъиятли, халқ, ўзбеклар, сайлов, Ўзбекистон, ХХР, Хитой
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)

Мушук қани?: бу сурат интернетда кўпчиликнинг бошини қотирди

493
(Янгиланган 18:59 23.09.2020)
Reddit тармоғига "менинг мушугимни топинг" деб ёзилган сурат интернет фойдаланувчиларини кўп ўйлантириб қўйди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Суратда "яширинган" мушук Reddit ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бошини қотирди.

Суратни Pizzaslayer111 никли фойдаланувчи жойлаштирди ва мушукни топишни таклиф қилди.

Хонадаги жиҳозларнинг кўплиги ва интерьернинг ўзига хослиги туфайли мушукни топиш анча қийин бўлиб кўринди.

Баъзилар мушукни тезда топишга муваффақ бўлишди, бошқаларга эса бир неча дақиқа вақт зарур бўлди.

Сурат фойдаланувчиларда катта қизиқиш уйғотиб, 700 дан ортиқ изоҳ тўплади.

493
Дженнифер Лопес

Жей Ло 51 ёшида сарвқомати билан мухлисларни ҳайратда қолдирди

1034
(Янгиланган 17:02 23.09.2020)
Голливуд актрисаси Женнифер Лопес бикини тушган суратини Instagram'га жойлаштирди. Бир неча кунда сурат 4,2 миллион лайк тўплади.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Голливуд актрисаси ва хонанда Женнифер Лопес таътилга чиққан вақтда тасвирга олинган суратни Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди ва ўзининг сарвқомати билан мухлисларини ҳайратда қолдирди.

51 ёшли Лопес бикинида суратга тушди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Jennifer Lopez (@jlo)

"Дам олиш муҳитида" – деган изоҳ ёзган хонанда суратга.

Бир неча кун ичида бу пост 4,2 миллион лайк тўплади.

Жей Ло мухлислари кўплаб изоҳларни ёзишди.

“Қандай қаддиқомат! Эртадан машқ қилишни бошлайман”, - деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

"Қандай қилиб унинг ёши 51 да бўлиши мумкин?" - деб ёзган бошқа фойдаланувчи.

Кўплаб обуначилар актриса ёшидан анча ёшроқ кўринишини таъкидладилар.

1034

Тун давомида яна 220 кишида COVID-19 аниқланди: уларнинг деярли ярми Тошкентда

7
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 53 667 нафарга етди. Қурбонлар сони 445 кишини ташкил этмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 220 кишининг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Жами беморлар сони 53 667 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафардан Бухоро ва Жиззах вилоятларида, 12 нафардан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 445 нафарни ташкил этмоқда.

Ш пайтга қадар 49 832 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 390 нафар бемор даволанмоқда.

7