Барак Обама, архив сурат

Обама Путин ҳақида: Рональд Рейган гўрида чаппа ағдариларди

750
Обаманинг сўзларига қараганда собиқ КГБ ходими, Путинни республикачиларнинг учдан бир қисми қўллаб-қувватлайди

ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама ўз тарафдорларининг қанчаси Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлашаётганини билса, Американинг собиқ президенти, республикачи Рональд Рейган ўз гўрида чаппа ағдарилган бўлишини маълум қилди.

"Сайловлардан кейин тадқиқот ўтказилган эди, унга кўра республикачи-сайловчиларнинг 37%и Путинни қўллаб-қувватлашаётганига гувоҳ бўлдик. Республикачиларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи Путинни,Э собиқ КГБ ходимини қўллаб-қувватлашмоқда. Рональд Рейган гўрида чаппа ағдариларди", — деб таъкидлаган Обама Вашингтонда жума куни бўлиб ўтган сўнгги матбуот-анжумани вақтида.

750
Теглар:
республикачилар, Россия, Путин, КГБ, Рейган, Обама, Путин, Россия, Америка

“Россия пул ортидан қувмайди”: Европада “Спутник V” вакцинасини ҳимоя қилишди

30
“Monde diplomatique” нашри коронавирусга қарши Россия вакцинаси пандемияни енгиши мумкинлигини истисно қилмади.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Россия коронавирус пандемиясини енгишга қодир препарат ишлаб чиқди; Ғарбда Россия илм-фанига нисбатан нодонлик мавжуд, дейилади “Monde diplomatique” Франция газетасининг испанча нашри материалида.

Мақола муаллифи Федерико Кусконинг фикрига кўра, Ғарбнинг “Спутник V” вакцинасининг яратилишига бўлган лоқайд ва шубҳаомуз муносабати рус илмий анъаналарига нисбатан нодонликдан юзага келган.

У препаратнинг ишлаб чиқарилиши Россиядаги илмий ишланмалар тарихий занжирлари натижаси эканини таъкидлаган. Аммо, унинг фикрига кўра, Ғарб “ҳикоячилари” йиллар давомида Россия илмий ютуқларини рад этиб келган ва энди вакцина яратилгани ҳақида эълон қилинишидан ҳайратга тушишган.

“Фармацевтика лабораториялари ўз дори-дармонларини қиммат нархлар билан ўтказадиган АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи каби мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Россия пул ортидан қувмайди”, - деб ҳисоблайди Куско.

У ҳозир “Спутник V” вакцинаси бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, эҳтимол, 50 йилдан кейин Россия вакцинасига нисбатан Ғарб гумонларини ҳеч ким эсга олмаслигини қўшимча қилди.

Россия дунёдаги биринчи коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини август ойида рўйхатга олди. У Гамалея номидаги марказ томонидан яратилган ва Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Вакцина айни пайтда ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини исботлаган. Шунингдек, вакцинада узоқ кузатилувчи салбий оқибатлар мавжуд эмаслиги ўз исботини топган.

30
Теглар:
Европа, Спутник V, вакцина, Россия

Олимлар наркобарон Пабло Эскобарнинг бегемотлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

57
Колумбиялик эколоклари таъкидлашича, Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Наркобарон Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" тез кўпайиши мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда, деб айтишди колумбиялик олимлар Telegraph билан ўтказилган суҳбатда.

Африка жониворлари 1980-йилларда наркобарон Пабло Эскобар уларни ўз ҳайвонот боғига ноқонуний Колумбияга олиб келинган. Эскобар вафотидан сўнг, ҳукумат унинг уй-жойини назорат остига олди, ҳайвонларнинг аксарияти олиб кетилди, аммо тўрт дона бегемот сув ҳавзасида қолди. Ўшандан бери уларнинг авлодлари Магдалена дарёси ҳавзаси бўйлаб тарқалиб кетишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда Колумбияда 80 дан 100 гача бегемот яшайди, аммо 2040 йилга келиб уларнинг сони бир ярим мингга кўпайиши мумкин, шундан кейин уларни кўпайишини назорат қилиш имконсиз, атроф-муҳитга таъсирини эса қайтариб бўлмайди.

"Бегемотга ўқ отиш фикри ҳеч кимга ёқмаяпти, лекин  бошқа ҳеч қандай стратегия иш бермаслигини тан олишимиз керак" - деди эколог Натали Кастельбланко-Мартинес.

Африкада бегемотлар кўпайиши қурғоқчилик ва йиртқич жониворлар ови даврлари билан чекланиб турилади, дейилган Biological Conservation журналида чоп этилган  тадқиқотда. Аммо Магдалена ҳавзасида африкалик ҳайвонларнинг табиий душмани бўлмаган ва қуруқ даврлар унчалик узоқ эмас, бу уларнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин.

Кастелбланко-Мартинес сўзларига кўра, бегемотларнинг ахлати сувдаги фосфатлар ва азотнинг концентрациясини оширишини, паразитлар ва касалликлар маҳаллий фаунага, уй ҳайвонларига ва ҳатто одамларга юқиши мумкин.

Бундан ташқари, бегемот одамларга ҳужум қилиши мумкин. Масалан, ўтган йили шундай ҳолат юз берди: бегемот фермерга ҳужум қилиб, оёғидан тишлаб, осмонга улоқтирди. Бунинг оқибатида фермернинг оёқ ва бир нечта қовурғалари синган.

Экологлар бир неча йилдан бери бегемотларни стерилизация қилишга уринмоқдалар, аммо бу кўп вақт ва куч сарфлайди, мавжуд ресурслар эса жуда кам.

57
Производство вакцины Спутник V в Карагандинском фармацевтическом комплексе

Ўзбекистон “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида иш олиб бормоқда

6
(Янгиланган 15:37 18.01.2021)
Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, эмлашни бошлашни ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилган.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш устида ишланмоқда ва уни чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан “Спутник V” вакцинаси бўйича мунтазам мулоқотлар амалга оширмоқда.

Юсупалиев “Спутник V” вакцинасини мамлакатга олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларни ўқитиш, эмлашни бошлаш тадбирларини ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Уларни ҳамкорликда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда имзолаш учун Россияга юборилган.

Ҳозирда ушбу вакцинанинг яроқлилиги, хавфсизлиги ва сифати юзасидан лаборатория текширишларини ўтказиш мақсадида Россия ишлаб чиқарувчиларидан махсус текширув тестлари ва реагентлар сўралган. Ушбу реагентлар ва тестлар келгандан сўнг, қисқа муддат ичида текширувлар ўтказилиб, вакцина яроқлилиги ва хавфсизлиги тўғрисида хужжат тақдим этилади ва уни республикада ишлатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинади.

“Бир вақтнинг ўзида “Спутник V” вакцинасини тезкор сертификациялаш масаласи устида ишланмоқда ва Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, дунёда биринчи бўлиб рўйхатга олинган “Спутник V” вакцинаси намуналарини Ўзбекистонга декабрь ойида хизмат сафари билан бўлган Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров шахсан олиб келган эди.

6
Мавзу бўйича
Россия ССВ “Спутник Лайт” вакцинаси тадқиқотларига рухсат берди
Жавоблар ва саволлар: Россия вакцинаси танқидчиларига
Россия вакцинаси самарали эканини тушунамиз – Хаджибаев “Спутник V” ҳақида
"Спутник V" вакцинаси ҳақида барча саволларга жавоблар