Самолет, архив сурат

Жанубий Кореяда учувчилар 10 кунлик иш ташлаш эълон қилди, 220дан зиёд рейслар бекор бўлган

170
(Янгиланган 15:27 22.12.2016)
Жанубий Кореянинг энг йирик авиакомпанияси бўлмиш Korean Air учувчилари сўнгги 11 йил ичида биринчи маротаба 10 кунлик иш ташлашни бошладилар

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Жанубий Кореяда учувчилар иш ташлаш эълон қилганликлари туфайли 220дан зиёд рейслар бекор қилинади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишича, Жанубий Кореянинг энг йирик авиакомпанияси бўлган Korean Air учувчилари пайшанба куни сўнгги 11 йил ичида биринчи ўн кунлик иш ташлашни эълон қилишган. "31 декабрга қадар 200га яқин ички ва 24 йўналишда халқаро рейслар бекор қилинади", — дейилган хабарда.

Нашр хабарига кўра, пайшанба куни 18 йўналишда, шу жумладан халқаро йўналишларда ҳам, рейслар бекор қилинган. Бекор қилинган рейслар йўловчиларига эса учиш вақтини ўзгартириш ёки чипта пулининг тўлиқ қайтарилиши имкони тақдим этилган.

Иш ташлаш касаба уюшмалари вакиллари ва Korean Air компанияси раҳбарияти ўртасида учувчиларнинг маошини 34%га кўтариш борасида ўтказилган музокаралар омадсиз якун топганидан сўнг эълон қилинган. Шу билан бирга, Korean Air айни дамда "иш ташлаш туфайли юзага келган ноқулайликларни имкон қадар камайтириш устида" ишлаётганини маълум қилган.

170
Теглар:
рейслар бекор қилиниши, аэропорт, Жанубий Корея, иш ташлаш, самолёт
Аппарат для ИВЛ

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ўзбекистондан ёрдам сўради

579
(Янгиланган 17:58 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

“Вилоятда 148 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор. Бу етарли эмас. Ҳозир биз Россия, Ўзбекистон билан ишламоқдамиз. Яқин кунларда яна 50 дона шунақа аппаратларни олишимиз режалаштирилмоқда”, - деди Сапарбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон нашри иқтибос келтирган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида коронавирус пандемияси бошлангандан буён 1866 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 598 нафари тузалиб кетган. Уч киши вирус қурбонига айланган.

Россия хорижга 600 та сунъий нафас олдириш аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

579
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон, Ўзбекистон

Қозоғистон чегара пунктида 3 мингга яқин Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди

362
(Янгиланган 17:18 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

Туман ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллилар ватанига қайтмоқчи бўлган хорижликларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистонга туман ҳокими ўринбосарини Сакен Калкаманов маълум қилди.

“Автотурагоҳда уч мингга яқин фуқаро тўпланди, улардан кўпчилиги – Ўзбекистон фуқаролари. Периметр бўйлаб чодирлар қўйилди. Сариагаш ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллиларнинг кучи билан бир кунда бир махал тушлик ташкил қилинмоқда, сув олиб келинмоқда” – деди Калкаманов.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Ўзбекистон томон 200-300 кишидан чегарадан ўтказди.

“Қўлимиздан келган ишни қиляпмиз. Ҳар куни ҳудуд тозаланади. Тасаввур қилинг, бир жойда уч минг киши. Улар кетишмаяпти, чунки улар чегарадан ўтиши керак. Март ойи, карантин жорий қилингандан бери чегарадан 41 минг ўзбекистонлик ўтди. Ҳокимият ҳаммасини озиқ-овқат билан таъминлади. Қолган масъулият – Ўзбекистон томонида”, - деб қўшимча қилди Калкаманов.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от @kris_p_kz +21 | 🇰🇿Kz (@kris_p_kz)

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилганди.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилди.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

362
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев аҳолини ишга жойлашда фаол бўлмаган 6 раҳбарни ишдан олди

360
(Янгиланган 22:53 08.07.2020)
Фарғона тумани ҳокими, Яккабоғ тумани прокурори, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш давомида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойламаган 6 раҳбарни ишдан олди. Бу ҳақда АОКА тегерам-каналида хабар берилди.

Президент камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторларнинг 6 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Булар – Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқулов.

Етти нафар раҳбарга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида "ҳайфсан" эълон қилинди. Булар – Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабов.

360