Владимир Путин, архив сурат

Путин журналистга: "Сизни қайси мамлакатдаги президентлик сайлови қизиқтирмоқда?"

1107
(Янгиланган 15:48 23.12.2016)
Путин келгуси йилда Россияда муддатдан олдинги президент сайлови бўлиб ўтиши мумкин, лекин мақсадга мувофиқ эмас, деб таъкидлади

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. The Wall Street Journal журналисти Владимир Путинга келгуси йилда муддатдан олдинги президент сайловлари ўтказиладими, дея савол берди.

Россия президенти мухбирнинг саволига савол билан жавоб қайтарди.

"Қайси мамлакатда?", — деди Путин.

Залда кулги кўтарилди.

Путин шундан сўнг Россияда келгуси йилда муддатдан олдинги президент сайлови бўлиб ўтиши мумкин, лекин бу мақсадга мувофиқ эмас, деб таъкидлади.

Путин шу ерда Россия ҳар қандай тажовузкордан кучлироқ эканлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

"Россия янги сувости кемаларини ва самолётларни қурмоқда", деди Путин.

"Ҳа, тўғри, АҚШнинг қурол-аслаҳаси кўпроқ бўлиши мумкин, Россия бу борада гаров боғламайди. Лекин шундай бўлса-да, Россия ҳар қандай тажовузкордан кучлироқ", — дея қайд этди Россия етакчиси.

Шундан сўнг, АҚШ Давлат Департеманти нега ўз армияси билан мақтанишга тушганини тушунмаётганини айтди.

"Россия ким кучли мавзусида ҳеч ким билан суришмаган эди", — деб айтди Путин.

1107
Теглар:
онлайн мулоқот, Путин
Мавзу:
Владимир Путиннинг матбуот анжумани (8)
Руки в наручниках.

АҚШда "ИД"га ёрдам берган ўзбекистонлик 12,5 йилга қамалди

88
Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Федерал Бруклин суди ўзбекистонликни "Ислом давлати" террористик уюшмасига кўмак кўрсатгани учун 12,5 йилга қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда New York Post.

Коннектикутнинг Нью-Хейвенидан бўлган Азизжон Рахматов чет эл террористик ташкилотига моддий ёрдам кўрсатиш бўйича тил бириктирувда иштирок этганлигини тан олган.

Суд жараёни давомида 2015 йилда Рахматов ИД сафига янги қўшилган Ахрор Саидахметовга у ИШИД сафига қўшилиш учун Сурияга етиб олиши ва қурол сотиб олиши учун 400 АҚШ доллари бергани маълум бўлган.

Саидахметов, ўз навбатида ИДга содиқ экани, аммо агарда жиҳод учун Сурияга етиб бора олмаса, бор ҳалокатли уринишларини АҚШдаги полициячилар ва ФБР агентларига қаратишга қасамёд қилган.

Ёвуз ният билан у Жон Кеннеди номидаги аэропортдан Истанбулга (Туркияга) қараб учган. Аммо Сурия билан чегарадан ўтмоқчи бўлганида ҳукумат томонидан қўлга олинган. 2017 йилда у 15 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Прокуратура баёнотига мувофиқ, иккала жиноятчи ҳам жазони ўтиб бўлганидан сўнг ватанга депортация қилинади.

88

Пандемия йилида Россияда автомобил савдоси қандай бўлди?

342
(Янгиланган 18:35 15.01.2021)
Россия автомобил бозори икки йилдан буён камайиб келмоқда. Мутахассислар хулосасига кўра 2021 йилда ҳам тикланиш сезиларли даражада бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Ўтган 2020 йил нафақат соғлиқни сақлаш, туризм, ошхона ва бошқа хизматлар соҳаси, балким автомобил савдоси учун ҳам мураккаб йил бўлди.

Пандемия туфайли Хитой ва бошқа давлатлардан эҳтиёт қисмлар етказиб беришда муаммолар туғилди, кўплаб автомобил ишлаб чиқарувчи корхоналар, дилерлик марказлари ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлишди.

2020 йилнинг иккинчи ярмишга келиб Россия автомобил бозори секин-аста тиклана бошлади, лекин йил охирига қадар  ўтган йилги ҳажмини тиклай олмади.

Европа Автомобил ишлаб чиқарувчилари бизнеси Ассоциацияси маълумотига кўра, Россияда янги енгил ва тижорат автомобиллари савдоси 2019 йилга нисбатан 9,1%га қисқарган. Сотилган жами автомобиллар сони – 1,59 млн донани ташкил қилган. 2019 йилда жами 1,76 млн дона автомобил сотилган эди.

Россияда 2020 йилда энг кўп автомобил сотган компаниялар:  

  • Lada - 343 минг дона (2019 йилга нисбатан камайиш - 5%)
  • Kia –   201 минг (-11%),
  • Hyundai – 163 минг  (-9%),
  • Renault –  128 минг (-11%),
  • Volkswagen – 105 минг (-5%)
  • Skoda – 94 минг (+7%)
  • Toyota – 91 минг (-12%)
  • Nissan – 56 минг (-13%)
  • ГАЗ – 51 минг (-20%)
  • BMW – 42 минг (+3%)
  • Mercedes-Benz – 40 минг (-7%)

Шу ўринда пандемияга қарамасдан савдо миқдорини оширишга муваффақ бўлган компанияларни алоҳида қайд этиш керак.

Булар Skoda (+7%), BMW (+3%), Suzuki (+3%),Isuzu (+16%). Хитой брендлари ҳам бу йил яхши ўсиш қайд этишди Haval (+41%), Geely (+61%), Chery (+80%), Changan (+153%) ва FAW (+77%).

Қолган аксарият маркалар ўткан йилда савдо камайишини намойиш қилишди. Йирик брендлардан савдо ҳажми энг сезиларли даражада камайган компания Mitsubishi бўлди (- 30%).

АвтоВАЗ представил универсалы Lada Vesta SW и Lada Vesta SW Cross
Пресс-служба ПАО "АВТОВАЗ"

Энг кўп сотилган автомобил моделлари эса Лада Гранта (126 минг). Иккинчи ўринда Лада Веста (107 минг), Kia Rio (88 минг).  Кроссоверлар орасида Hyundai Creta - 73 минг, Toyota RAV4 – 36 минг, Volkswagen Tiguan – 32 минг, Renault Duster – 31 минг.

Европа ва жаҳон автомобил бозори билан солиштирганда Россия автомобил бозори пандемиядан унча катта зарар кўрмаганини тушуниш мумкин. Хусусан 2020 йилда Европа автомобил бозори қисқариши ўртача 33%ни ташкил қилган. Шимолий Америкада эса ушбу кўрсатгич 26 %ни ташкил қилган.

Европа автомобил бизнеси Ассоциацияси Россияда автомобил савдоси яқин вақт ичида қайта тикланишига умид билдирмаяпти. Уларнинг прогнозига кўра Россияда 2021 йилда автосаноат 2,1 %га тикланади холос.

342

Сербия 250 минг доза "Спутник V" вакцинасига буюртма берди - Вучич

24
Хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий таъсирларнинг мавжуд эмаслиги Россияда ишлаб чиқилган "Спутник V" вакцинасининг энг муҳим устуворликларидан бири саналади.

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Сербия сешанба куни, 19 январда 250 минг доза Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини олиши кутилмоқда, деб баёнот берди мамлакат президенти Александр Вучич.

Шанба куни у Хитойдан бир миллион дозада келтирилган Sinopharm компанияси вакцинасини кутиб олди.

"Душанба куни яна 19,5 минг доза Pfizer вакцинаси келтирилади, сешанба куни 250 минг доза "Спутник V" вакцинаси олиб келинади, шу тариқа, биз чоршанба кунгача 1,43 миллион доза вакцинага эга бўламиз", – дея иқтибос келтирган РИА Новости Сербия президенти сўзларидан.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилнинг августида COVID-19га қарши Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинани дунёда биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтказган эди. У "Спутник V" номини олди. Вакцина инсоннинг ўрганилган ва ишончли аденовирусли векторлари платформасида яратилган. Хавфсизлик, самарадорлик ва узоқ муддатли салбий таъсирларнинг мавжуд эмаслиги вакцинанинг энг муҳим устуворликларидан бири саналади.

24
Теглар:
Спутник нашри, Спутник Лайт, Спутник V, коронавирус пандемияси, вакцина
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси