Россия президенти Владимир Путин, матбуот-анжуманидан сурат

Путин анжуман якунланиши арафасида журналистларга танбеҳ берди

1279
(Янгиланган 18:08 23.12.2016)
Россия президенти ўзининг катта-анжумани охирларида журналистларни одамларнинг шахсий ҳаётига суқилмасликка, амалдорларни эса камтарроқ бўлишга чақирди

ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Путин мансабдорларни камтарроқ бўлишга даъват қилар экан, "қандай давлатда яшаётганликни тушуниш, англаш керак", — дея таъкидлади.

Анжуман давомида Путинга муҳаббат тўғрисида савол беришга уринишди. "Агар биз сиз билан бу ерда узоқ ўтириб қолсак, муҳаббат бир зумда нафратга айланиши мумкин", — дея ҳазил қилди президент мухбирга.

Владимир Путин шунингдек, журналистларни одамларнинг шахсий ҳаётига суқилмасликка чақирди. Россия раҳбари унга бу борада кўплаб шикоятлар келиб тушаётганини айтди. "ОАВ бизларга босим ўтказмоқда" дейилади аксарият арзномаларда, шу боис сизларни эҳтиёткорроқ бўлишга чақираман", — деди у.

Россия ва Хитой муносабатлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Путин уларни "ўта юқори" деб баҳолади. "Халқаро саҳнада кўплаб масалалар юзасидан қарашларимиз умумийдир", деб таъкидлади Россия президенти.

Путиндан шунингдек, шу йил мобайнида йўл қўйган хатоси ҳақида ҳам сўрашди. Россия президенти бу саволга: "Йўл қўйган хатодан тегишли хулоса чиқариб, келажакда самарали ишлаш муҳим" дея жавоб қайтарди.

Россия президенти охирги саволдан сўнг "Бўлди! Матбуот-анжумани тугади", — дея якунлади ва зални тарк этди.

1279
Теглар:
анжуман, мулоқот, Россия, Путин
Мавзу:
Владимир Путиннинг матбуот анжумани (8)
Елбасы Нурсултан Назарбаев и президент РК Касым-Жомарт Токаев на форуме партии Nur Otan

Илк бор Хитойда учрашишган: Токаев Назарбоев билан қандай танишгани ҳақида гапирди

163
(Янгиланган 10:48 02.07.2020)
Илк учрашув давомида ҳозирги давлат раҳбари Касим-Жомарт Токаев Нурсултон Назарбоев айтган фикрлар дадиллигидан ҳайратга тушган

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Egemen Qazaqstan нашрига берган интервьюсида биринчи президент - Йўлбоши Нурсултон Назарбоев билан танишуви ҳақида ёдга олди, деб хабар беради Sputnik Қозоғистон.

Икки етакчи 35 йил олдин танишишган. Токаевнинг сўзларига кўра, у Назарбоевни илк маротаба Ватан сарҳадларидан ташқарида учратган.

"1985 йилнинг сентябрида Нурсултон Абишевич Қозоғистон ССР вазирлар кенгаши раиси сифатида Хитойга ташриф буюрган эди. Ўша вақтда мен элчихонада фаолият юритардим. Ўша вақтдаёқ қозоқ ҳукумат раҳбари хитой томони билан музокаралар давомида намоён этган: чуқур билими, фикрлари дадиллиги, нутқининг изчиллиги ва равонлиги билан бизни ҳайратга солган", -дея ёш Назарбоевдан ўз ҳайратини яширмаган Токаев.

Ўша вақтда Қозоғистоннинг бўлажак президентлар норасмий тарзда суҳбатлашишга муваффақ бўладилар. Айнан ўшанда Касим-Жомарт Токаев Назарбоевни катта сиёсий келажак кутаётганини фаҳмлайди.

"Икки ярим соат давом этган норасмий мулоқотдан сўнг элчихона ходимлари билан учрашганимизда ҳамкасбларимга қараб: "Биз ҳозиргина Қозоғистоннинг бўлажак президенти билан суҳбатлашдик, чоғи", деган эдим. Орадан беш йил ўтгач, Нурсултон Назарбоев мамлакатга раҳбар бўлди", - дея қўшимча қилди Қозоғистоннинг иккинчи президенти.

Шунингдек, Токаев сахий қалб бу инсон унинг иқтидорига ишонч билдириб, бор билим малакасини мамлакат фойдаси - Қозоғистон манфаатлари учун хизмат қилдиришга имкон берганини қўшимча қилган

Токаевнинг айтишича, БМТ Бош котиби ўринбосари бўлиб ишлаган йиллар давомида у дунёнинг энг обрўли сиёсатчилари Нурсултон Назарбоев ҳақида аъло фикрларни билдиришганини кўплаб маротаба эшитган.

163
Боевики движения Талибан

NYT Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди

231
Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Американинг NYT нашри Россиянинг толиблар билан "тил бириктируви"га доир янги мақолани чоп этди.

Мақолада аноним манбаларга таянган ҳолда таъкидланишича, гўёки россия разведкасига тааллуқли банк ҳисоб-рақамидан толиблар ҳисоб рақамларига йирик молиявий ўтказмалар амалга оширилганига доир электрон маълумотларни қўлга туширишга муваффақ бўлинган. Муаллифлар фикрича, айнан шу ҳолат Россия Афғонистондаги радикал уюшмани қўллаб-қувватлаётгани далили ҳисобланади.

Шу билан бирга, Пентагон Россиянинг Афғонистондаги америкалик ҳарбий хизматчиларга қарши душманона ҳаракатлар далили мавжуд эмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда мудофаа идораси раҳбари Марк Эспер баёнот берган.

"Барча ходимларимизни ишонтирмоқчиманки, вазирлик америка ҳарбий персоналига қарши барча потенциал таҳдидларни жиддий кўриб чиқади", - деган Эспер.

Сал олдин The New York Times Россия ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор бўлган жангариларга Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларга ҳужум уюштириш учун гўёки мукофот пули таклиф қилгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

231

Коронавируснинг енгил шаклини уйда даволаш учун тавсиянома ишлаб чиқилди

9
(Янгиланган 12:01 02.07.2020)
Ўзбекистонда коронавируснинг енгил шаклини уйда даволаш учун БССТ тавсияномаларига асосланган йўриқнома ишлаб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. COVID-19нинг енгил шаклини уй шароитида даволаш учун Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан Вақтинчалик қўлланма ишлаб чиқилди, деб хабар қилди муассаса матбуот хизмати.

Қўлланма БССТ тавсияномаси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, унда уй шароитида даволанаётган беморлар, уларнинг оила аъзолари ва уларни назорат қилиб турган тиббиёт ходимлари учун йўриқномалар, шунингдек ўз-ўзини кузатув варақасини тўлдириб бориш ҳақида кўрсатмалар берилган.

Тиббиёт ходимлари учун тайёрланган тавсиномалар, COVID-19нинг бугунги кунда маълум бўлган барча клиник белгилари, ижобий натижага олиб келган самарали даволаш услублари ҳамда мутахассислар хулосалари келтириб ўтилган.

Ушбу протокол биринчи навбатда тез ёрдам шифокорлари, умумуий профилли шифокорлар, инфекционистлар, терапевтлар, педиатрлар, пульмонологлар, отоларингологлар, кардиологлар, невропатолог ва ҳамширалар учун мўлжалланган.

Беморни уйида даволаш ҳақидаги қарор – касалликнинг клиник ҳолати, давлаш учун керак бўладиган мулажалар сони, касаллик оғир шаклга ўтиш хавфи ҳамда беморнинг уйида касалликка чалиниш хавфли бўлган оила аъзолари борлигига қараб, ҳар бир ҳолатда алоҳида белгиланади. Касаллик кескин оғирлашиши хавфи бўлмаган ҳолларда беморга уйида даволанишга рухсат берилади.

Қўлланмада шунингдек бемор ва унинг оила аъзолари билан ҳам доимий равишда санитар-таълимий иш олиб бориш ва беморнинг ҳолини доимий кузатиб бориш кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 июлга қадар COVID-19га чалинган беморлар фақат шифохона шароитида даволанар эди. Июн ойининг охирида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси халқаро тажрибага асосланган ҳолда, коронавирус енгил кечаётган беморларни уй шароитида даволаш ҳақида йўриқнома ишлаб чиқди. Айни дамда ушбу йўриқнома Соғлиқни сақлаш вазирлигига тасдиқлаш учун йўналтирилган.

9