АҚШ президенти Барак Обама, архив сурат

Обама ким АҚШ президенти бўлиши мумкинлигини айтди

484
Обаманинг сўзларига кўра, эндиликда аёллар, лотин-америкаликлар, иудейлар, ҳиндулар ва бошқалар АҚШ президенти бўла олишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. АҚШ президенти этиб аёллар ва турли ирқ вакиллари сайланишлари мумкин, дея баёнот қилган Американинг кетаётган президенти Барак Обама.

"Агар биз барча учун имкониятларни қўллаб-қувватласак, у ҳолда аёл-президент, лотин-америкалик-президент, иудей-президент, ҳинду-президент ва яна бошқа президентларга эга бўламиз", — деб айтган Обама ўзининг Оқ уйда бўлиб ўтган сўнгги матбуот-анжуманида.

Обама аёлларнинг Америка тарихига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида гапирар экан, 2016-йилдаги Олимпия ўйинларини мисол келтирган. "Медалларнинг ярмидан кўпини аёллар олиб келишди. Ўнлаб йиллар олдин аёлларга спорт билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи қонунни қабул қилганимиз учун биз шундай натижага эишдик", деб таъкидлаган у.

Обама сарқитдан қолган "ирқчилик ва ирқий стереотиплар" ҳамон мавжудлигини ҳам тан олган. Унинг сўзларига кўра "баъзан бир-бирини тинглаш ва халқ ҳақида худди халқ сингари ўйлаш жуда оғир кечади".

АҚШ президенти буларнинг барчасига қарамай, айни дамда ирқий муносабатлар анча яхшиланганини айтган. Обама "келгуси авлодда биз ёки аждодларимизга нисбатан бу борада ишончлари анча юқори бўлади" дея таъкидлаган.

484
Теглар:
янги президентлар, АҚШ, ирқчилик, Обама