АҚШ президенти Дональд Трамп, архив сурат

Трамп Чикагода "қирғин" тўхтатилмаса, у ерга "федералларни юборишини" айтмоқда

578

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп қотилликлар сони кескин ошиб кетгани учун Чикаго ҳукуматига танқид билан ёпирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабар қилинишича, АҚШ президенти шаҳарни тартибга келтириш учун, у ерга федералларни юборишини айтиб, таҳдид қилган.

​"Агар Чикаго давом этаётган ҳунрезлик — 2017 йилда 228 маротаба ўт очиш ва 42та ўлим(2016 йилга нисбатан 24% юқори) — ҳолатини тўғриламаса, мен у ерга федералларни юбораман", — деб ёзган Трамп ўзининг Твиттердаги расмий саҳифасида.

Оқ танли полициячилар афроамерикаликларга нисбатан кўрсатаётган зуғумларга қарши рўй берган оммавий тартибсизлик ва митинглардан сўнг, Чикагода полиция раҳбари ўзгарган ва шундан сўнг қотилликлар сони кескин ошиб кетган эди, деб эслатиб ўтган нашр.

578
Теглар:
Твиттер, қирғин, тартибсизлик, Чикаго, Трамп