Ким Чен Нам, КХДР етакчисининг акаси

Ким Чен Нам 5 йил олдин КХДР раҳбаридан уни авф этишини сўраб ёлборган

776
(Янгиланган 17:50 15.02.2017)
Малайзия аэропортида вафот этган Ким Чен Нам 2012 йилда ўз укаси - Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Индан - уни авф этишини сўраган, деб баёнот қилди Жанубий Корея разведка хизмати

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Куни кеча Малайзия полицияси КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси вафоти ҳақида хабар тарқатган эди. Қотиллик икки аёл томонидан содир этилган. Улар қурол сифатида "заҳарланган игналар"дан фойдаланишгани айтилмоқда.

Жанубий Корея Миллий разведка бошқармаси маълумотларига мувофиқ, айнан 2012 йилда Ким Чен Намга илк бор суъиқасд уюштирилган. Аммо у муваффақиятсиз кечган. Ўшанда Ким Чен Нам ўз иниси Ким Чен Инга мактуб ёзиб, ундан ўзини ва оиласини авф этишини сўраган.

"Мен ва оиламдан жазони бекор қилишингни хоҳлайман. Бизнинг борадиган жойимиз йўқ, биз қочиб қутулишнинг ягона йўли — бу суъиқасдга қўл уриш эканлигини биламиз". Ким Чен Намнинг ўз укасига йўллаган мактуби эҳтимолий матнидан Ренхап агентлиги иқтибос келтирган, деб ёзади РИА Новости.

АҚШ ҳукумати фикрича, Шимолий Корея раҳбарининг акаси Ким Чен Нам Малайзия аэропортида КХДР агентлари томонидан ўлдирилган.

Маълумот учун, Жанубий Корея ОАВлари КХДР раҳбарининг ўта ваҳшийлиги ҳақида мунтазам равишда хабар бериб туради. Мисол учун, 2015 йилнинг апрелида Ренхап агентлиги КХДР Ўрмон хўжалиги вазири мамлакатда ўрмонзорларни қайта тиклаш режасини барбод қилгани туфайли қатл қилинганини ёзган эди. Орадан бир ой ўтиб, худди шу агентлик Шимолий Корея Қуролли кучлар вазири Хён Ён Чхол ҳарбий тадбир давомида мудраб қолгани учун пулемётдан отиб ташлангани ҳақида оммани хабардор қилди.

776
Теглар:
КХДР, Шимолий Корея, Жанубий Корея
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
Аппарат для ИВЛ

Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Ўзбекистондан ёрдам сўради

37
(Янгиланган 17:58 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида сунъий нафас олдириш аппарати етишмайди. Вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев Россия ва Ўзбекистон билан ушбу тиббиёт ускуналарини етказиб беришга оид музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди.

“Вилоятда 148 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор. Бу етарли эмас. Ҳозир биз Россия, Ўзбекистон билан ишламоқдамиз. Яқин кунларда яна 50 дона шунақа аппаратларни олишимиз режалаштирилмоқда”, - деди Сапарбаев. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон нашри иқтибос келтирган.

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида коронавирус пандемияси бошлангандан буён 1866 та касалланиш ҳолати аниқланган. Беморларнинг 598 нафари тузалиб кетган. Уч киши вирус қурбонига айланган.

Россия хорижга 600 та сунъий нафас олдириш аппаратини, жумладан, Ўзбекистонга етказиб берди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Қирғизистоннинг Боткен шаҳрига инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

37
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон, Ўзбекистон

Қозоғистон чегара пунктида 3 мингга яқин Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди

125
(Янгиланган 17:18 08.07.2020)
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги “Жибек жоли” чегара пункти яқинида уч минг нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари тўпланди.

Туман ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллилар ватанига қайтмоқчи бўлган хорижликларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистонга туман ҳокими ўринбосарини Сакен Калкаманов маълум қилди.

“Автотурагоҳда уч мингга яқин фуқаро тўпланди, улардан кўпчилиги – Ўзбекистон фуқаролари. Периметр бўйлаб чодирлар қўйилди. Сариагаш ҳокимияти, ҳомийлар ва кўнгиллиларнинг кучи билан бир кунда бир махал тушлик ташкил қилинмоқда, сув олиб келинмоқда” – деди Калкаманов.

Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафтада Ўзбекистон томон 200-300 кишидан чегарадан ўтказди.

“Қўлимиздан келган ишни қиляпмиз. Ҳар куни ҳудуд тозаланади. Тасаввур қилинг, бир жойда уч минг киши. Улар кетишмаяпти, чунки улар чегарадан ўтиши керак. Март ойи, карантин жорий қилингандан бери чегарадан 41 минг ўзбекистонлик ўтди. Ҳокимият ҳаммасини озиқ-овқат билан таъминлади. Қолган масъулият – Ўзбекистон томонида”, - деб қўшимча қилди Калкаманов.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от @kris_p_kz +21 | 🇰🇿Kz (@kris_p_kz)

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги фуқароларга мурожаат қилганди.

Фуқароларга Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистонда жорий қилинган карантин чоралари, шу жумладан мамлакатларга кириш бўйича чекловлар ўз кучида қолаётгани яна бир бор эслатилди.

Россия ҳудудидаги ватандошлардан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмаслик, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишларини сўралган.

125
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси