Телевизионный пульт

Samsung МРБ телевизорлардан жосусликда фойдалангани ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

440
(Янгиланган 15:52 08.03.2017)
Компания вакили Samsung учун шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва қурилмаларимиз хавфсизлиги энг устувор вазифа ҳисобланишини билдирди

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Жанубий Кореянинг Samsung компанияси WikiLeaksнинг МРБ ушбу компания телевизорларидан жосуслик мақсадларида фойдаланаётгани ҳақидаги хабарни ўрганишга киришди, деб хабар берди РИА Новости компания матбуот хизматига асосланиб.

Wikileaks сайти Марказий разведка бошқармаси фойдаланувчиларнинг компьютерлари, мобиль телефонлари ҳамда смарт-телевизорларини бузиб кириш учун турли дастурлардан фойдалангани ҳақидаги маълумотларни эълон қилганди.

Маълумот берилишича, МРБ Samsung телевизорлари дастурий таъминотини бузиб кириш учун Британиянинг Ми-5 разведка хизмати билан ҳамкорлик қилган.

Хабарга кўра, Weeping Angel ("Йиғлаётган фаришта") деб номланувчи махсус дастур телевизорни гўёки ўчгандек кўрсатган, аслида эса телевизор суҳбатларни эшитиш учун мослама вазифасини ўтаган.

"Биз ушбу маълумотдан хабардормиз ва ушбу масалани зудлик билан кўриб чиқамиз", — деди матбуот хизмати.

"Samsung учун шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва қурилмаларимиз хавфсизлиги энг устувор вазифа ҳисобланади", — деб хабар беради компания.

440