Россия президенти Владимир Путин

Путин Россия ва ОДКБ давлатларида "рангли инқилоблар"га йўл қўймаслигини айтди

952
(Янгиланган 13:08 12.04.2017)
Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ)га аъзо мамлакатларда рангли инқилоблар юз беришига йўл қўймаслигига ваъда берди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россия ҳукумати мамлакат ичкарисида каби, ОДКБга аъзо давлатларда ҳам рангли инқилоблар юз бермасли учун ҳаракат қиладилар, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин. РИА Новости хабарига асосан.

"Биз турли давлатларда амалга ошириладиган турли назарияларни биламиз, улар минтақаларда жиддий нотинчликларга олиб келади. Албатта, бу каби ҳодисалар юз беришига йўл қўймаслигимиз лозим ва Россияда ўзимизни тегишли тарзда тутишга ҳамда ОДКБ бўйича ҳамкорларимизни қўлдан келганча қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз", — деган Путин "Мир" телеканалига берган интервьюсида.

"Рангли инқилоблар" — ҳукумат ўзгариши жараёнининг умумий номидир. Рангли инқилобларга Грузияда юз берган "атиргул инқилоби", Қирғизистондаги "лола инқилоби", Украинадаги "зарғалдоқ ранг инқилоб", Тунисдаги "ясмин инқилоби", ва Мисрдаги "нилуфар инқилоби"ни мисол келтириш мумкин. Улар одатда тинчлик митинглари кўринишида бошланади ва ҳуқуқий нормалар доирасидан чиқиб кетадиган кескин норозиликларга айланиб кетади. Асосан ташқи томондан фитна тарзида уюштириладиган бундай ҳаракатларнинг асосий мақсади давлат ҳокимиятини тўнтаришдан иборат бўлади.

952
Теглар:
рангли инқилоблар, ОДКБ, Путин
Во Франции 300-килограммового мужчину вытащили из дома

Францияда 300 кг вазнли эркак кран ёрдамида уйдан олиб чиқилди

58
Францияда қутқарувчилар квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқиш учун қурилиш кранидан фойдаланишди.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Франциянинг жанубидаги Перпиньян шаҳрида қутқарувчилар қурилиш крани ёрдамида квартирадан 300 килограмм вазнли эркакни олиб чиқишди, деб хабар берди France3 Occitanie телеканали.

Октябр ойи охирида, ортиқча вазнга эга бўлган фуқаро бир йилдан буён ўз хонадонидан чиқа олмаётгани, унинг адвокати ички ишлар вазири Жералд Дарманенга мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ален исмли киши 2019 йил июлидан бери шаҳар мэриясидан ёрдам кутмоқда. Ўша вақтда эркак йиқилиб, тос суягини синдириб олган эди.

Сешанба куни қутқарув операциясига 50 га яқин одам - полиция ходимлари, ўт ўчирувчилар, шифокорлар ва шаҳар мэрияси вакиллари жалб қилинди. Алена уйи жойлашган тор кўчада жойлашгани туфайли операцияни мураккаблашди. Фасадни қисман олиб ташлаши эвазига квартиранинг деразаси кенгайтирилди. Уйда истиқомат қилувчилар вақтинча эвакуация қилинди.

Деразагача кўтарилган кран ёрдамида Ален махсус контейнерга жойлаштирилди. Ерда эса контейнер тез ёрдам машинасига жойлаштирилди. Эркак Монпельедаги касалхонага олиб келинди.

Тиббий кўрик ва керакли даволанишдан сўнг, Ален ортиқча вазнга эга одамлар учун Тулузадаги ихтисослаштирилган марказга жойлаштирилади.

58
Полицейский автомобиль в Германии

Германияда автомобиль пиёдаларни босиб кетди

31
(Янгиланган 18:45 01.12.2020)
Германиянинг Трир шаҳрида ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади. Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Германиянинг Трир шаҳрида  ҳайдовчи машинани пиёдалар устига ҳайдади.

Маҳаллий полиция хабарига кўра, бунинг натижасида бир неча киши жароҳат олган. Ҳозирда воқеа жойига полиция ва бошқа хизмат ходимлари етиб келган.

​Маҳаллий ОАВлар икки киши қурбон бўлгани ва ҳайдовчи қўлга олингани ҳақида ёзмоқда. Ҳукумат ҳозирча бу маълумотларни тасдиқламаган.

31
Теглар:
Трир, ҳодиса, Германия