Пхеньяндаги Рёмён кўчаси

Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Шимолий Кореяга ташриф уюштириши мумкин

429
(Янгиланган 14:09 10.05.2017)
Жанубий Кореяда муддатдан олдин ўтказилган президент сайловларида Мун Чже Ин ғолиб бўлди

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Мун Чже Ин мамлакат парламентида чиқишида халққа қилган мурожаатида келажакда Шимолий Кореяга ташриф уюштириши эҳтимолини инкор этмади, деб хабар бермоқда РИА Новости.

"Агар шунга зарурат бўлса, мен дарҳол Вашингтонга учаман, вазиятга қараб Пхеньянга ҳам ташриф уюштиришим мумкин", — деб айтган у Корея яриморолидаги зиддиятга чек қўйиш нияти ҳақида гапирар экан.

Янги сайланган президентнинг чиқиши жонли эфирда намойиш этилмоқда.

"Мен Корея яриморолида тинчлик сақланиши учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан", — деб таъкидлаб ўтган Мун Чже Ин.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг янги президенти илгарироқ ўтказилган муддатдан олдинги сайловларда 41,08% овоз билан ғолиб бўлди. Ва расман президентлик лавозимини бажаришга киришди.

Жанубий Кореянинг собиқ президент Пак Кин Хе йирик коррупцион можарога аралашиб қолиб, ҳукуматдан четлатилгач мамлакатда муддатдан олдинги президент сайловлари ўтказилган эди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

429
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

32
(Янгиланган 11:41 27.05.2020)
Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити онлайн ўтказиш назарда тутилмаган, у кузда одатий тартибда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия президентига яқин бўлган манбаага асосан. 

ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидмиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди, - дейилган хабарда. 

"Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда. 

ЖСТ 11 март куни умумжаҳон коронавирус пндемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишига яқинлашмоқда, улардан 343 минг нафари вафот этган. 

 

32

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

121
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

121
Олимжон Умаров

Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

19
Олимжон Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Ушбу лавозим президентнинг 2020 йил 12 май ПҚ-4710-сонли қарорига асосан жорий қилинган эди.

Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

19