Инаугурация избранного президента США Д. Трампа в Вашингтоне

Трамп: АҚШ Шимолий Кореядан ядровий қурол билан ҳимояланишга тайёр

308
(Янгиланган 10:41 05.09.2017)
АҚШ президенти Япония бош вазири билан ўтказган суҳбати чоғида, АҚШ ва унинг иттифоқдош мамлакатларини ҳимоя қилиш учун барча дипломатик ва ядровий имкониятларни ишга солишга тайёр эканлигини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Япония бош вазири Синдзо Абэ билан телефон орқали ўтказилган суҳбат чоғида Шимолий Кореяга қарши ядровий қуролни қўллашга тайёр эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда РИА Новости Оқ уй матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

АҚШ президенти Шимолий Корея томонидан водород ўқли бомба синовдан ўтказилганлиги бўйича ўз муносабатини билдирган. Жумладан, Вашингтон ўзи ва ўзига иттифоқдош давлатларни ҳимоя қилиш учун барча дипломатик, анъанавий услублар ва ядровий қурол имкониятларини ишга солишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 3 сентябрь куни Шимолий Корея ҳукумати водород ўқли ракетани муваффақиятли синовдан ўтгазганини маълум қилди. Ракетани синовдан ўтказиш тўғрисидаги буйруқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин томонидан берилган.

Шимолий Корея водород ўқли ракета синовдан ўтказилиши натижасида радиация тарқалиши ва атроф-муҳитга бошқа салбий оқибатлар етказилмаганини маълум қилган.

Шимолий Корея 29 август куни Япония ҳудуди устидан баллистик ракета учиргач, АҚШ ва Жанубий Корея бунга жавобан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказишган эди.
308
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

26
(Янгиланган 11:41 27.05.2020)
Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити онлайн ўтказиш назарда тутилмаган, у кузда одатий тартибда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия президентига яқин бўлган манбаага асосан. 

ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидмиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди, - дейилган хабарда. 

"Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда. 

ЖСТ 11 март куни умумжаҳон коронавирус пндемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишига яқинлашмоқда, улардан 343 минг нафари вафот этган. 

 

26

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

96
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

96
Олимжон Умаров

Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

10
Олимжон Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Ушбу лавозим президентнинг 2020 йил 12 май ПҚ-4710-сонли қарорига асосан жорий қилинган эди.

Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

10