Павел Дуров

Telegram асосчиси Павел Дуров ФБР босими ҳақида сўзлаб берди

923
(Янгиланган 22:45 06.09.2017)
ФБР агентлари россиялик ишбилармон Павел Дуровдан "ВКонтакте" ва Telegram дастурлари ҳақида маълумот олишга ҳаракат қилганлар

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШ Федерал хавфсизлик бюроси (ФБР) томонидан "ВКонтакте" ва Telegram дастурлари ҳақидаги маълумотларни олиш мақсадида россиялик ишбилармон Павел Дуровга босим ўтказилган. Бу ҳақда Дуров The Baffler нашрига маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Павел Дуровнинг сўзларига кўра, биринчи галда Дуров "ВКонтакте"даги ўз улушини сотганда ва Россиядан чиқиб кетганда ФБР агентларининг эътиборига тушган. Бюро агентлари Дуровни улар билан ҳамкор қилиш учун оғдиришга ҳаракат қилишган. Дуров АҚШ чегарасини кесиб ўтаётганда аэропортда "суҳбат" қилиш учун тўхтатилган.

Бошида ФБР агентлари кўпроқ "ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ҳақида ва Дуровнинг россиялик ҳуқуқ тартибот органлари билан муносабатлари ҳақидаги маълумотларни билиб олмоқчи бўлганлар. Бу саволлар Дуровга ёқмаган.

"Мен американинг кўрсичқонни бўлишни истамадим. Шунинг учун мен уларга жуда кам маълумот, жумладан оммавий ахборот воситаларда чоп этилган маълумотларни бердим", — деди Дуров.

Бюро ходимларини бундай жавоб қониқтирмади ва улар Дуровнинг янги лойиҳаси — Telegram мессенжери ҳақида маълумотларни олишга ҳаракат қилишди. 2016 йил май ойида Дуров Сан-Францискода ҳар йили бўлиб ўтадиган Google конференциясида иштирок этиш учун борган. У ерда ФБР агентлари Дуровнинг ижарага олган уйига суд қарори билан келишган.

"Улар дарров Telegram ҳақида сўроқ қилишни бошлашди. Бу мени безовта қилди. <…> Улар менга суд қарорини кўрсатишди ва "Биз сени криптография ва маҳфийлик бўйича қарашларингни жуда ҳурмат қиламиз, бизга сени ишинг жуда ёқади. Лекин жиддий муаммо бор бу — терроризм, биз ундан жамиятни ҳимоя қилишимиз керак. Биз террорчилик хавфларини аниқлаш мақсадида алоқа алмашинувини йўлга қўйишимиз керак", — деб таъкидлади Дуров.

Ишбилармон Дуров ушбу суд қарори "қалбаки бўлганлиги ва ФБР ходимлари ҳамкорлик қилиш учун оғдириш мақсадида фойдаланган" деб ҳисоблади. The Baffler маълумотига кўра, Telegram билан боғлиқ бўлган компаниялар АҚШда рўйхатга олинмаган ва ўз ваколатхоналарига эга эмас, шунинг учун уларга АҚШ судининг ҳуқуқий ваколатлари таъсир қила олмайди.

ФБР ходимлари Лос-Анжелес шаҳрида Telegram бир нафар мутахассисини пул эвазига оғдирмоқчи бўлишган. Дуровнинг сўзларига кўра, улар Telegram ички тузилиши ва шифр алгоритмлари тўғрисидаги маълумотлар учун "ўн минглаб доллар" пул маблағини таклиф қилганлар. Улар бунга рад жавобини олган.

923
Клиент Сбербанка вносит наличные деньги в банкомат

Россияда рублни деноминация қилиш таклиф қилинди

79
(Янгиланган 12:40 13.07.2020)
Жаҳон ва Россия иқтисодиётдаги трендлар ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрлайдиган “Алпари” маркази Россия валютасини деноминация қилиш таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. "Алпари" ахборот-таҳлил марказининг раҳбари Александр Разуваев Россия валютасини юз баравар деноминация қилиш таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Аввалроқ, Россия Марказий банки муомаладаги нақд пул миқдори рекорд даражага - 12,42 трлн рублга етганини маълум қилганди. Регуляторнинг маълум қилишича, сўнгги бир ой ичида бу миқдор 3,5 фоизга ошган.

Разуваевнинг сўзларига кўра, деноминация копейкани муомалага қайтаришга имкон беради, долларнинг курси эса 70 копейка ташкил қилади. Экспертнинг фикрича, бу Россия валютасига ишончни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

У муомаладаги пул массасининг кўпайишини баъзи россияликлар норасмий шаклда иш ҳақи олиши билан изоҳлади.

Эксперт фикри

Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти директори Руслан Гринберг, Разуваевнинг таклифига қарши чиқди. Унинг фикрича, деноминация ваҳима қўзғаши мумкин, чунки бундай чоралар кўпинча валютанинг кескин қадрсизланиши шароитида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда охирги марта деноминация 1998 йилда 1000:1 коэффиценти билан ўтказилганди. Ўша вақтда пул бирлиги қуйидаги нисбатда ўзгарди: 500 рубл - 50 копейка; 1000 рубл - 1 рубл; 5000 рубл - 5 рубл; 10000 рубл - 10 рубл; 50 000 рубл - 50 рубл; 100 000 рубл - 100 рубл; 500 000 рубл - 500 рубл.

Деноминациядан сўнг 2001 йилда 1000 рубл банкнота муомалага киритилди, 2006 йилда эса 5000 рубл киритилди, у айни вақтда мамлакатда энг йирик банкнота ҳисобланади.

79

Ғалаба паради иштирокчилари COVID-19 билан касалланмади

169
Таъкидланишича, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эршишига муваффақ бўлинган.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Россияда Улуғ Ватан урушининг 75 йиллигига бағишланган Ғалаба парадида иштирок этган ҳарбийларнинг ҳеч бири коронавирус билан касалланмади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи Дмитрий Тришкиннинг сўзларига кўра, бундай натижага ўз вақтида қабул қилинган самарали хавфсизлик чоралари туфайли эришишга муваффақ бўлинган.

У ҳар бир параддан ўтувчи гуруҳга тиббиёт ходимлари бириктирилгани ва улар иштирокчиларнинг соғлиғини назорат қилиш боришганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 24 июнь куни Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад бўлиб ўтди. Коронавирус пандемияси туфайли тантанали тадбирларни бошқа муддатга қолдиришга тўғри келган эди. Қизил майдонда бўлиб ўтган маросимда жами 225 та ҳарбий техника, 13 та давлатдан 14 минг аскар ва зобитлар иштирок этди. Россия пойтахти узра парад сафида 55 самолёт ва 20 вертолёт учиб ўтди.

169
Теглар:
коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Усиление карантина в Узбекистане

Карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабаби нимада мутахассис изоҳи

17
(Янгиланган 12:59 13.07.2020)
Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзосининг сўзларига кўра, илгари асосан коронавирус чет элдан қайтарилганларда аниқланган бўлса, ҳозир тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус  тарқалишининг олдини олиш ва аҳоли саломатлигини таъминлаш юзасидан тизимда олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Унда коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов карантин чекловларининг кескинлаштирилганининг асосий сабабини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, карантин чекловлари юмшатилган кейин касалланиш сони кескин ортиб борган. Ҳозирги кунда клиникаларда 5 мингдан ортиқ ўринда коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда.

Оқилов фуқаролар 20 кун уйда ўтирса ва бу билан зарарланиш занжири узилса, беморлар сони ҳам камайишига ишонч билдирди.

“Илгари янги зарарланиш сони асосан чет элдан қайтарилган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти. Мана шу карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабабидир”, - деди мутахассис.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 13 193 та ҳолат аниқланган. Кеча, 12 июль куни мамлакатда 484 та янги касалланиш ҳолати аниқланган, шундан 265 таси аҳоли орасида. Беморларнинг 7852 нафари тузалиб кетган. Жами 61 киши вирус қурбонига айланган.

17
Теглар:
Ўзбекистон, карантин, коронавирус