ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ислом дунёсида "катта йигирматалик" муқобилини ташкил этишни таклиф қилди, деб хабар берди Спутник Қозоғистон.
"Мен, G-20га ўхшаш форум — ислом дунёсида фан ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича норасмий гуруҳни — ташкил этиш керак, деган фикрдаман. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 15та етакчи давлатидан ИҲТ-15 ташкилотини вужудга келтирса бўлади", — деб айтган Назарбоев якшанба куни ИҲТ саммитида.Қозоғистон президенти, ислом дунёси учун фан ва технологиялар тараққиёти жуда муҳимлигини, ушбу йўналиш "ғарб давлатлари билан сермаҳсул ҳамкорлик"ни ривожлантириш учун асос бўла олишини таъкидлаб ўтган.
Назарбоев фикрича, ислом дунёсини ғарб билан яқинлаштириб турадиган форумларни тез-тез ўтказиб туриш керак.
Ўз навбатида Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ИҲТ давлатлари ўртасида фан ва технологиялар тараққиёти соҳасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш керак деган фикрни маъқуллаган.
"Ислом цивилизацияси — бу фан ва илм цивилизацияси. Мусулмонлар жаҳон сиёсатига йўналиш бериб турган даврларда, айнан ислом дунёси илм-фан ва инновациялар маркази бўлган. Фан ва ўқиш, тадқиқотлар мусулмонлар ҳаётида иккинчи планга ўтгач, ўша даврдан бошлаб ортда қолиш ва таназзул даври бошланган", — деган Эрдўғон.
Эрдўғон айтган маълумотларга кўра, бугунги кунда ислом дунёсининг 55% аҳолиси саводсиздир."Бизнинг энг муваффақиятли фарзандларимиз, энг зўр онгларимиз ғарб давлатларига кетмоқда, ғарб ташкилотларида фаолият юритишмоқда, шунингдек, афсус билан қайд этиш жоизки, инновацион технологиялар соҳасида (маҳсулотларни) ишлаб чиқариш ўрнига уларнинг истеъмолчисига айланиб қолганмиз. Бу миллий хавфсизлигимиз нуқтаи-назаридан бизни заифлаштирмоқда", — деган Эрдўғон.
Эрдўғоннинг фикрича, ислом дунёси гуллаб-яшнаши учун, мусулмон мамлакатлари "билимларни ишлаб чиқариши" ва "уларга энг яхши даражада ишлов бериши" лозим. Айнан шу мақсадда Туркия президенти ИҲТ давлатлари ўртасида талабалар алмашинуви олийгоҳлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Қирғизистон сайланган президенти Садир Жапаров инаугурация муносабати билан махсус кортеж, зиёфат ва бошқа тадбирлар ўтказилмаслигини маълум қилди.
21 январь куни пойтахтининг марказида транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди: мамлакат раҳбарининг махсус автокарвони ўтиши учун репетиция ўтказилди.
Sputnik Қирғизистон ёзишича, тадбирга 10 миллион қирғиз сўмини сарфлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган. Шундан сўнг, қирғизистонликлар ижтимоий тармоқларда йўлларнинг ёпилиши, маросим харажатларини танқид қилишди.
Бугун Садир Жапаров сиёсий ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда мамлакат иқтисодиёти учун оғир бўлган тадбирлардан воз кечиш зарурлигини айтди.
"Мен катта миқдордаги молиявий харажатларни келтириб чиқарадиган махсус кортежи, зиёфат ва бошқа ташкилий тадбирлардан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилдим. Президентлик лавозимига киришиш учун фақат қонунда белгиланган мажбурий тартибларни ҳисобга олиб, амалга оширилади", - деди Жапаров.
Унга кўра, ҳозирда ҳукумат бюджет маблағларини халқ ва уларнинг эҳтиёжлари учун ишлатишга қаратиши керак. Инаугурация ташкилий қўмитаси тадбир учун янги сценарий тузиши керак.
Инаугурация 28 январь куни Миллий филармониянинг катта залида бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Исроиллик модель Яель Шелбия - дунёдаги энг чиройли юзли модель деб тан олинган. У ташқи қиёфаси сабабли интернетда кескин танқидга учрагани юзасидан шикоят қилди, деб хабар қилди The Sun.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Январ ойи бошида 19 ёшли исроиллик модель Independent Critics талқинига кўра - дунёдаги энг гўзал 100 киши рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Овозлар сони бўйича модель таиландлик хонанда Лиза Манобан, австралиялик модель Мейку Вуллард ва тайванлик қўшиқчи Чжоу Цзиюни ортда қолдирди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шелбия таъкидлашича, ушбу мақом унга айрим фойдаланувчиларнинг салбий муносабатини олиб келмоқда.
"Мен доимий равишда мухлислардан севги ва қўллаб-қувватлашни оламан, лекин менга кўп хабарлар келади, тан олишим керакки, улар айримлари – жуда ёқимсиз. Хейтерлар ташқи қиёфам бўйича ҳақоратомуз изоҳларни ёзишади, мен бунга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан", - деди у.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шелбия 16 ёшида модель сифатида иш бошлади. Уч йилда у Dolce & Gabbana, Versace, L"Oreal, KKW Beauty, Kylie Cosmetics, FINNEY mobile ва бошқа брендлар билан ҳамкорлик қилишга эришди.
Ўзбекистонда 2028 йилга қадар Марказий Осиёда биринчи атом электр станциясини барпо этиш режалаштирилган. Бироқ, кадрларни тайёрлаш жараёни анча олдин бошлаб юборилган. Хусусан, кадрлар нафақат Тошкентдаги НИЯУ МИФИ томонидан, балки республика олийгоҳларидаги алоҳида мухсус факультетлар томонидан ҳам тайёрланмоқда.
Шавкат Абдукамиловнинг сўзларига кўра, атом энергетикаси сингари энг муҳим соҳада мутахассисларни тайёрлаш олий таълим муассасасида олинган таълим билан чегараланмайди - бу тайёргарликнинг биринчи пиллапоясидир, холос.
"Бу, зинҳор, атомчи-битирувчилар дипломларини олганларидан сўнг дарҳол AЭС энергия блокларини бошқариш имкониятига эга бўлишларини англатмайди. Кадрларни тайёрлаш - узлуксиз жараёндир. Шу тарзда, ёш мутахассислар қурилиш жараёнида ва ишга тушириш босқичларида фаол иштирок этишади ва иш моҳиятини ўрганадилар. Бундан ташқари, Россиядаги шунга ўхшаш АЭСларда, хусусан, Нововоронеждаги АЭСда мажбурий стажировкалар режалаштирилган. Булардан ташқари, биринчи блок ишга туширилгандан сўнг, қурилаётган иккинчи блокнинг мутахассислари ўқув машғулотлари мақсадида ишлаётган реакторда ҳамкасблари билан биргаликда барча ҳаракатларни машқ қиладилар", - дея изоҳ берди "Ўзатом" вакили.
Aйтганча, Ўзбекистондаги бўлажак АЭСнинг биринчи объекти бошқарув панелининг тўлиқ ўлчамдаги моделига эга ўқув мажмуаси бўлади. Aйнан ушбу тренажерда станциянинг бўлажак операторлари тажрибали ҳамкасблари ва муҳандислар раҳбарлигида ҳар қандай фавқулодда вазиятларда ўз ҳаракатларини машқ қилиб, маҳоратларини оширишади.
Мамлакат атом саноати фаолияти учун кадрлар тайёрлаш методикаси ҳақида Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тингланг.