Лидер Северной Кореи Ким Чен Ын во время запуска ракеты

Шимолий Корея Япония устидан навбатдаги янги баллистик ракетасини учирди

732
(Янгиланган 13:44 15.09.2017)
КХДР томонидан бугун эрталаб учирилган ракета Япониянинг шимолий-ғарбий қисмидан учиб ўтиб Тинч океанга тушган

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. КХДРнинг янги баллистик ракетаси 770 километр баландликда 3700 километр масофани босиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости Жанубий Корея харбийларига таяниб хабар қилди.

"Шимолий Корея ракетаси 770 км баландликка парвоз қилди ва 3700 км масофани босиб ўтди", — дейилган Жанубий Корея қуролли кучлари штаб бошлиқлари хабарида.

Маълумотларга кўра, ракета Пхеняннинг Сунан аэропорти ҳудудидан шарқий йўналишда учирилган.

КХДР томонидан жума куни эрталаб учирилган ракета Япониянинг шимолий-шарқий қисмидан учиб ўтиб Тинч океанига тушган. Бу ҳақда Япония ҳукумати бош котиби Ёсихиде Суга таъкидлади.

Рёнхап агентлиги маълумотларига кўра, КХДР ракета синовига жавобан Жанубий Корея ўзининг "Хёнму-2" баллистик ракетасини Япония денгизи томон учирган.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 29 август куни баллистик ракета учирган эди. Ракета Япония ҳудуди устидан учиб ўтиб, Хоккайдо ҳудудида қулаган. Бунга жавобан АҚШ ва Жанубий Корея ҳамкорликда қирувчи ва бомбардимончи самолётлар иштирокида катта ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказишган эди.

Бундан ташқари, 3 сентябр куни Шимолий Корея водород ўқли ракетани синовдан ўтказилганлигини маълум қилди. Синовни ўтказиш ҳақида буйруқни шахсан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин имзолади.

732
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

17
(Янгиланган 11:41 27.05.2020)
Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити онлайн ўтказиш назарда тутилмаган, у кузда одатий тартибда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия президентига яқин бўлган манбаага асосан. 

ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидмиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди, - дейилган хабарда. 

"Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда. 

ЖСТ 11 март куни умумжаҳон коронавирус пндемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишига яқинлашмоқда, улардан 343 минг нафари вафот этган. 

 

17

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

84
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

84