Бомбардировщик ВВС США

АҚШ Шимолий Кореяга зарба беришга тайёр эканлигини кўрсатди

1118
(Янгиланган 07:57 25.09.2017)
АҚШнинг стратегик бомбардимончи самолётлари, қирувчи самолётлар кузатувида Шимолий Кореянинг қирғоқ чизиғи бўйлаб учиб ўтишди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Американинг B-1B Lancer бомбардимончи ва F-15 қирувчи самолётлари Шимолий Корея қирғоқ чизиғи бўйлаб учиб ўтди, деб хабар қилди Пентагон расмий вакили Дана Уайт

"Бу — КХДРнинг ўйламай қилган ҳатти-ҳаракатларини биз нақадар жиддий қабул қилаётганимизнинг белгисидир.  Ушбу манёвр АҚШнинг зарба беришга тайёр эканлигини намойиш қилади ва президент, ҳар қандай таҳдидни яксон қилиб ташлаши учун, кўплаб вариантларга эга эканлигини яққол кўрсатади", — деди Дана Уайт ўз баёнотида.

Пентагон хабарига кўра, американинг бомбардимончи самолёти Окинавадаги ҳарбий базадан, қирувчи F-15лар эса Гуам оролидан учиб чиққан ва Кореялар орасидаги демилитар ҳудуддан анча ичкарига кирган.

Бунга жавобан Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо Кореяга ҳужум қилинган тақдирда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига қарши "шафқатсиз чорлар" кўришини хабар қилди.

1118
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

17
(Янгиланган 11:41 27.05.2020)
Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити онлайн ўтказиш назарда тутилмаган, у кузда одатий тартибда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия президентига яқин бўлган манбаага асосан. 

ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидмиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди, - дейилган хабарда. 

"Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда. 

ЖСТ 11 март куни умумжаҳон коронавирус пндемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишига яқинлашмоқда, улардан 343 минг нафари вафот этган. 

 

17

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

86
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

86