Самолет американских в ВВС

КХДРга дағдаға: АҚШ ва Жанубий Корея тарихдаги энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

1207
(Янгиланган 09:11 04.12.2017)
Шимолий Корея 29 ноябр куни "Хвасон-15" ракетасини синовдан ўтказди. У 13 минг километргача масофада бўлган нишонни аниқ олиши, шу тариқа АҚШ ҳудудини тўлиқ қоплаши мумкинлиги маълум қилинди

ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. АҚШ ва Жанубий Корея КХДРда ўтказилган сўнгги ракета синовларидан сўнг, душанба кундан Vigilant ACE деб номланувчи ҳарбий машғулотларни бошламоқда, деб хабар берди РИА Новости.

Жанубий Корея ОАВларида келтирилаётган хабарларга асосан, 230 та самолёт, шу жумладан американинг 6 дона F-22 кўринмас-қирувчи самолётлари иштирок этадиган бу машғулотлар тарихдаги энг йирик кўламли ҳарбий машғулот бўлиши кутилмоқда.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги ушбу машғулотлар Сеул ва Вашингтоннинг иродаси, шунингдек, "Шимолий Корея провокацияларига" муносиб жавоб қайтара олиши мумкинлигини намойиш этишга қаратилган.

Шимолий Корея 29 ноябр куни "Хвасон-15" ракетасини синовдан ўтказди. У 13 минг километргача масофада бўлган нишонни аниқ олиши, шу тариқа АҚШ ҳудудини тўлиқ қоплаши мумкинлиги маълум қилинди.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги нашри "Кукпан ильбо"да келтирилишича, парламентда ўтган эшиттирувлар чоғида ҳарбийлар томонидан берилган баёнотларга кўра, 8 декабр куни ўз ниҳоясига етадиган маневрлар доирасида американинг F-22 ва F-35A қирувчилари иштирок этиб, бунда Шимолий Кореянинг ракетани учирадиган ҳаракатланувчи мосламаларини йўқ қилиш машқлари олиб борилади.

Бундан ташқари, душман томоннинг узоқ масофаларни ўққа тутувчи артиллериясини йўқ қилиш ҳамда душман ҳудудига десантчиларни ташлаш машғулотлари олиб борилади.

Ренхап маълумотларига кўра, Vigilant ACE ҳарбий машғулотлари АҚШ ҲҲКнинг B-1B "Лансер" бомбардимони, Американинг олти дона EA-18 "Гроулер" самолётлари, ўнга яқин F-15C қирувчилари ва шунча миқдорда F-16 самолётлари иштирокида ўтказилади.

1207
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

ШҲТ саммити кузга кўчирилди

26
(Янгиланган 11:41 27.05.2020)
Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити онлайн ўтказиш назарда тутилмаган, у кузда одатий тартибда бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ШҲТ саммитини куз мавсумига кўчиришга қарор қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия президентига яқин бўлган манбаага асосан. 

ШҲТ саммити 22-23 июль кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Барча мамлакатларда муваффақиятли ҳал қилинмаган эпидмиологик вазият туфайли уни кузга кўчиришга қарор қилинди, - дейилган хабарда. 

"Саммитни видеоалоқа орқали ўтказиш назарда тутилмаган, батафсил фикр алмашиб олиш учун юзма-юз учрашув керак", - дейилган хабарда. 

ЖСТ 11 март куни умумжаҳон коронавирус пндемиясини эълон қилган эди. Бугунги кунда дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5,4 миллион кишига яқинлашмоқда, улардан 343 минг нафари вафот этган. 

 

26

Чувашиянинг собиқ раҳбари Путиннинг қарорини ноқонуний деб судга берди

107
(Янгиланган 11:12 27.05.2020)
Ишончни йўқотиш муносабати билан ишдан бўшатилган губернатор Россия президенти қарорини ноқонуний деб судга мурожаат қилди.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев Россия Олий судига ариза берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Аризада собиқ губернатор ўзининг истеъфога чиқарилишини ноқонуний деб ҳисоблаши ва ушбу ишни маъмурий тартибда қайта кўриб чиқиш кераклиги қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, Чувашиянинг собиқ губернатори Игнатьев, ФВВ ходимига янги автомобил топшириш вақтида калитни баланд кўтариб ходимни сакрашга мажбур қилади. Интернетда тарқалган ушбу видео кўпчилликнинг ғазабини келтирган эди. Шундан сўнг Россия презиеднти Владимир Путин Игнатьевни "Ишончни йўқотиш муносабати билан" лавозимидан бўшатган эди. Ўшанда собиқ губернатор "бу ҳазил эди, биз ФВВ раҳбари билан анчадан бери дўстмиз" деган эди. 

Чувашия Республикасида губернатор сайлови 2020 йил 13 сентябр куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Унда вақтинча раҳбар вазифасини бажарувчи Олег Николаев ҳам иштирок этишни режалаштирган. 

107
Олимжон Умаров

Олимжон Умаров бош вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди

13
Олимжон Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Олимжон Умаров Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

Ушбу лавозим президентнинг 2020 йил 12 май ПҚ-4710-сонли қарорига асосан жорий қилинган эди.

Умаров 2017 йилнинг июнидан бошлаб ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

13