Фотография Ким Чен Ына и Дональда Трампа на экране телевизора

Ким Чен Ин АҚШ билан тинчлик шартномасини имзоламоқчи

279
АҚШ билан тинчлик шартномасини имзолаш таклифи шимолий Корея ҳукумати томонидан аввалдан, хусусан, Ким Чен Иннинг буваси Ким Ир Сен давридан буён билдириб келинган аммо Вашингтон шу вақтгача бундай имкониятни ҳатто муҳокама қилишдан кескин бош тортиб келар эди

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ билан тинчлик шартномасини тузишни ва икки давлат ўртасида дипломатик муносабатларни йўлга қўйишни "қаттиқ хоҳлаши"ни маълум қилди, деб хабар берди душанба куни "Тона ильбо" нашри Жанубий Корея президенти маъмуриятидаги юқори мартабали манбага таянган ҳолда. РИА Новости хабари асосида.

Нашр суҳбатдоши сўзларига кўра, АҚШ билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳақида ўз қарорини Пхеньянда жанубий Корея делегацияси билан учрашуви вақтида маълум қилган.

"Ким Чен Иннинг пировард мақсади АҚШ билан тинчлик шартномасини имзолаш ва нормал дипломатик муносабатларни ўрнатишдир, Пхеньянда Америка элчихонаси очилиши ҳам мумкин", — деб айтган манба.

Илгариров шимолий кореялик етакчи АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашиш таклифини киритган эди, Вашингтонда бу таклифга рози бўлишган эди. Музокаралар учрашуви вақти ва жойи эса сал кейинроқ келишилиши ҳақида маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ билан тинчлик шартномасини имзолаш таклифи шимолий Корея ҳукумати томонидан аввалдан, хусусан, Ким Чен Иннинг буваси Ким Ир Сен давридан буён билдирилиб келинади.

Вашингтон шу вақтгача бундай имкониятни ҳатто муҳокама қилишдан кескин бош тортиб келган, чунки АҚШ ва Жанубий Корея Республикаси ўртасида иттифоқдошлик алоқалари мавжуд бўлиб, у мамлакат қонунларига кўра, КХДР бу давлат эмас, балки таъқиқланган "антидавлат ташкилот"дир.

Билл Клинтон президентлиги даврида ҳам америкаликлар Пхеньян билан дипломатик муносабатларни ўрнатиш борасида музокараларни олиб боришган. Ўшанда ҳаттоки собиқ ГДР ваколатхонаси биноси ўрнида Қўшма Штатлар элчихонасини очиш имконияти кўриб чиқилган эди. Аммо сал вақтдан сўнг у ерда АҚШнинг Шимолий Кореядаги вакили ролини бажарувчи Швеция дипломатик миссияси жой эгалади.  Аммо Америкада ҳукумат ўзгаргач ва Жорж Буш ҳукумати пайдо бўлгач, бу режаларнинг барчаси йўққа чиққан эди.

279
Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
Председатель КНР Си Цзиньпин

Лукашенкони биринчи бўлиб Хитой етакчиси табриклади

30
(Янгиланган 13:20 10.08.2020)
Хитой етакчиси Си Цзиньпин биринчи бўлиб Александр Лукашенкони республика президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин Беларусь президенти Александр Лукашенкони республика президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади. РИА Новости хабарига асосан.

“Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шунингдек ўз номимдан самимий табрик ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ишончим комилки, сизнинг раҳбарлигингиз билан Беларусь давлат қурилиши йўлида янги улкан ютуқларга эришади”, - дейилган табрикда.

Беларусь президенти сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда Лукашенко 80,23 фоиз овоз тўплади.

30
Голосование на избирательном участке в Минске на выборах президента Беларуси

Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди

83
(Янгиланган 11:43 10.08.2020)
Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23 фоиз овоз олган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри хабар қилмоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00 ҳолатига кўра дастлабки натижалар қуйидагича:

  • Александр Лукашенко 80,23%
  • Светлана Тихановская 9,90%
  • Анна Канопацкая 1,68%
  • Сергей Черечень 1,13%
  • Андрей Дмитриев 1,04%

МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 6,02 фоизи ҳаммага қарши овоз берган. Сайловда сайловчиларнинг 84,23 фоизи иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди.

83