База ВВС сирийской армии в провинции Хомс

Тунги ҳужум: Сурия навбатдаги ракета зарбаларини қайтарди

1018
Ракеталар Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган, қурбон ва вайроналар бўлмади

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Шайрат авиабазасига қилинган ракета ҳужумини қайтарди, аэродром томон учирилган ўнга яқин ракета уриб туширилди. Бу ҳақда ҳукумат қўшинларидаги манбага таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Суриянинг САНА миллий агентлиги ҳам ракеталар уриб туширилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

"Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Хомса туманида ҳаво ҳудудини бузиб кирган ракеталарни уриб туширди", — деб хабар берди агентлик.

Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, авиабазага отилган тўққизта ракета уриб туширилган.

"Ал-Маядин" телеканалининг маълумотига кўра, ҳужум натижасида қурбон ва вайроналар бўлмади.

Пентагон АҚШ Шайрат авиабазаси атрофида ҳеч қандай жанговар операция ўтказмаганини маълум қилди.

1018