В России появилось подсолнечное масло Новичок

Россияда "Новичок" савдога чиқарилди

1712
(Янгиланган 16:45 25.04.2018)
Россияда, ваниҳоят “Новичок” топилди - ульяновсклик фермер “Новичок” номли кунгабоқар ёғи ишлаб чиқара бошлади.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ульяновскда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалик кўргазмасида Алексей Якушев исмли фермер “Новичок” кунгабоқар ёғини тақдим этди.  

Маҳсулот этикеткасида қилич ва қалқон ҳамда қизил юлдузча тасвирланган ва “СССР КГБси тавсия этади” деб ёзилган.

Фермер сўзларига қараганда, Британия ҳеч қандай асоссиз Россияни кимёвий қурол билан заҳарлашда  айблагани унга ёқмаган ва у шундай жавоб ўйлаб топган.

“Мана энди Россияни айблаётганлар “Новичок” топдик деса бўлади”, — деб ҳазил қилди Якушев.

Фермер айтишига қараганда, у ишлаб чиқараётган ёғ экологик тоза ва фойдали маҳсулот бўлиб, у харидорларга яхши кайфият ҳам улашмоқда.

© Ruptly.
В России появилось подсолнечное масло "Новичок"

 

1712
Мавзу:
Скрипаль иши (27)