Президент РФ В. Путин на саммите ШОС в Китае. День второй

Путин: ШҲТнинг асосий мақсади - террорчиликка қарши курашдир

482
(Янгиланган 18:33 10.06.2018)
Путин: ШҲТ доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналиши – бу террорчиликка қарши курашдир. Иқтисодий ҳамкорлик учун янги ташкилот тузилади. Россия ва Хитой айни дамда ушбу шартномани ишлаб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Россия президенти Владир Путин, ШҲТдоирасида ҳамкорликнинг асосий йўналиши террорчиликка қарши кураш эканини айтиб ўтди.  

"Шуни алоҳида таъкидламоқчи эдимки, ШҲТ доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналиши — бу террорчиликка қарши курашдир. Бугунги кунда қабул қилинаётган, террорчилик, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш дастури — ушбу соҳада ҳамкорликнинг келажак 3 йилдаги йўналишларини белгилайди, биргаликда ўқув-машғулотлари, аксилтеррор операциялар ўтказишни ҳамда оператив маълумот билан тезкор алмашиш имконини яратади", — деди Путин.

Бу борада, Россия президенти Афғонистон масаласида алоҳида тўхталиб ўтди.

"Афғонистондаги вазият алоҳида эътибор талаб қилади. Биз ушбу мамлакатдан тарқалаётган террорчилик хавфи ва наркотиклар ишлаб чиқаришга қарши биргаликда курашишимизга керак. Афғонистонга миллий ярашиш ва иқтисодий қайта тиқланишига ёрдам беришимиз керак", — деди Владимир Путин.

ШҲТ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорлиги учун янги ташкилот тузилади

Владимир Путин ШҲТнинг иқтисодий давомчиси бўлиши мумкин бўлган янги "евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги шартномаси" ҳақида тўхталиб ўтди.

"Россия ва Хитой евроосиё иқтисодий ҳамкорлиги ҳақида шартнома тайёрлашмоқда. Ушбу шартнома, албатта, ШҲТнинг барча аъзолари учун очиқ бўлади", — деди Владимир Путин.

8 июнь куни Пекинда Россия президенти ва ХХР раиси Си Цзиньпин учрашуви бўлиб ўтган эди. Унда икки мамлакатнинг иқтисодиёт вазирликлари ушбу шартноманинг техник-иқтисодий томондан асослаб беришган эди.

"Биз ўзаро маҳсулот айрбошлаш ва хизмат кўрсатишни соддалаштирмоқдамиз, ортиқча маъмурий тўсиқларни олиб ташламоқдамиз, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалигида биргаликда лойиҳалар ишга туширмоқдамиз", — деди Путин.

Эслатиб ўатмиз, ШҲТнинг навбатдаги 18-саммити Хитойнинг Циндао шаҳрида 9-10 июнь кунлари бўлиб ўтмоқда. Ундан 20дан ортиқ ҳужжатлар имзоланган ва уларнинг энг асосийси — Циндао декларациясидир.

482
Мавзу:
Циндаода ШҲТ саммити (14)