Государственный флаг Киргизской Республики

Қирғизистон ким билан дўст бўлади - Жээнбеков баёноти

1214
Жаҳонда Қирғизистонга таъсир кўрсатувчи жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда, деб баёнот қилди Сооронбай Жээнбеков

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Қирғизистон қўшни давлатлар билан, хусусан Россия билан дўстона алоқаларга алоҳида аҳамият қаратади, деб баёнот қилди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков. Спутник Қирғизистон хабари асосида.

Бугун Жээнбеков Қирғизистон Республикасини барқарор тараққий эттириш бўйича Миллий кенгаши мажлисига раислик қилмоқда.

У йиғилиш иштирокчилари олдида нутқ сўзлаб, дунёда жиддий ўзгаришлар бўлаётганини, хусусан, бу ўзгаришлар Қирғизистонга ҳам таъсир кўрсатаётганлигини таъкидлади.

"Биз қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни тараққий эттиришга алоҳида аҳамият қаратамиз, шу жумладан, стратегик шеригимиз - Россия билан муносабатларга ҳам. ЕОИИ, ШҲТ, ОДКБ мамлакатлари билан ҳарёқлама муносабатларни янада мустаҳкамлаймиз", - деди Жээнбеков.

Қирғизистон раҳбари сўзларига кўра, у бошқа давлатлар билан ҳам муносабатларни ривожлантиради.

"Биз Хитой билан ҳамкорликни стратегик даражага етказдик, шунингдек, Туркия, Япония, Жанубий Корея, АҚШ ва Евроиттифоқ мамлакатлари билан муносабатларни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Биз халқаро ҳамкорларларимизга устувор аҳамият қаратамиз, хусусан, БМТдаги ҳамкорликка ҳам", - деб таъкидлаган Жээнбеков.

1214