Сотрудник правоохранительных органов во время спецоперации

АҚШ Россия пулемётларининг нусхасини ишлаб чиқармоқчи

448
Америка махсус қўшинлари Россиянинг ПКМ ва НСВ пулемётларини АҚШда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаби билан чиқди.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Америка махсус қўшинлари қўмондонлиги USSOCOM Россиянинг дунёда кенг тарқалган пулемётларини АҚШда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаби билан чиқди, деб ёзади РИА Новости The National Interest нашрига асосан.

Гап, хусусан, ПКМ - Пулемёт Калашникова модернизированный, 7,62мм патронли, ва НСВ - Никитин, Соколов, Волков оғир пулемёти, 12,7 мм патронли пулемётлар ҳақида кетмоқда.

Пулемёт Калашникова модернизированный
© Wikipedia /
Пулемёт Калашникова модернизированный

Хабарда айтилишига кўра, USSOCOM Америка қурол ишлаб чиқарувчилари орасида ушбу пулемётларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида тендер эълон қилган.  

Ишлаб чиқарувчилар олдига Россиянинг ушбу қуроллари “технологияси сирини очиш ва техник кўрсатгичлари бўйича уларга тенг ёки улардан устун бўлган нусхасини ишлаб чиқариш” шарти қўйилган.  

Шу билан бир вақтда АҚШ Қўмондонлиги компанияларни ушбу қуролларнинг чизмалари ва бошқа техник маълумотларни тақдим этмаслигини, компаниялар ушбу маълумотларни мустақил равишда топишлари лозимлиги айтиб ўтилган.

Агар компаниялардан бирортаси ушбу қуролларини ишлаб чиқаришни уддаласа, улар Россия қуроллари нусхаларини АҚШ ҳудудида америкада ишлаб чиқарилган деталлардан ва америка ишчи кучи ёрдамида амалга ошириши керак дейилган.

Тяжелый пулемёт НСВ
Тяжелый пулемёт НСВ

Нашр хабарида айтилишига кўра, икки Россия пулемёти – бу ушбу йўналишдаги биринчи қадам бўлади. Келажакда америкаликлар хорижда ишлаб чиқарилаётган бошқа қуролларининг нусхаларини ҳам ишлаб чиқариши мумкин, дейилган мақолада.

Бунга нимаб сабаб бўлган?

The National Interest муаллифи Майкл Пек ёзишига кўра, дунёдаги исталган қайноқ нуқтада олинган фото ёки видеони кўрсангиз, унда жангарилар ёки қўзғолончилар қўлида албатта Россия қуролини ёки унинг маҳаллий нусхасини кўрасиз. Бу оддий Калашников автоматидан бошлаб оғир пулемётлар ва ракета установкаларигача.

АҚШ Махсус қўшнлари қўмондонлиги USSOCOM жангарилар гуруҳларидан бирортасига қурол етказиб берганда, улар дунё қурол бозорларидан ахтариб, Россия қуролларини ва унинг эҳтиёт қисмларини сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

Россия қуролини сотиб олишга шунча маблағ сарфланар экан, ушбу қуроллар нусхаларини Америкада ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлмайдими? Мана шу сабабли USSOCOM америка ишлаб чиқарувчиларидан Россия қуролларининг нусхасини ишлаб чиқаришга қарор қилган.

Муаллифлик ҳуқуқлари

Мақола сўнггида муаллиф ўз-ўзига Америка ўз ҳудудида Россия қурол яроғини муаллифлик ҳуқуқларини сақламаган ҳолда ишлаб чиқариши мумкинмикан, деган савол билан мурожаат қилган. Ва шу заҳотиёқ “Россия ва Хитой шпионлари америка технологияларидан фойдаланишда ўзларини тийиб турмаган” деган хулоса билан буни оқлашга уринган.

Нима бўлганда ҳам хорижий қурол аслаҳани аллақандай номаълум халқаро қурол савдогарларидан сотиб олгандан кўра америкада ишлаб чиқариш ғояси ақлли фикр – деган сўзлар билан мақолага якун ясалган.

448