Флаг Евросоюза

Эрон разведка вазирлиги ЕИ террорчилар рўйхатига киритилди

126
Европа иттифоқи кенгаши террорчилик рўйхатига Эрон икки нафар фуқароси ва разведка ва хавфсизлик вазирлигини киритди.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Европа иттифоқи кенгаши террорчилик рўйхатига Эрон икки нафар фуқароси ва разведка ва хавфсизлик вазирлигини киритди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Кенгаш Эрон икки нафар жисмоний шахслари ва разведка ва хавфсизлик вазирлигини ЕИ террорчилар рўйхатига киритди”, - дейилган баёнотда.

Бу чоралар яқинда Европа ҳудудларига олди олинган ҳужумлар сабабли жорий этилди.

Бундан ташқари, кенгаш аввал рўйхатга киритилган шахс, гуруҳ ва тузилмаларни қайта кўриб чиқди. Энди рўйхатга 15 нафар жисмоний шахс, 21 та гуруҳ ва тузилма киритилди.

2018 йил ноябрда ЕИ ТИВ раҳбари Даниядаги можародан сўнг Эронга нисбатан санкциялар рўйхатини кенгайтиришга розилик билдирганди. Илгарироқ, мамлакатда Эрон махсус хизматларининг ноқонуний фаолияти ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг Дания Теҳрондан ўз элчисини чақириб олганди.

Дания разведка ва хавфсизлик хизмати раҳбари сўзларига кўра, Эрон махсус хизматлар Дания ҳудудларига ҳужумни режалаштиришган.

Теҳронда бу айбловлар рад этилди. Эрон ТИВига Дания элчиси чақирилди.

126