ТОШКЕНТ, 10 янв - Sputnik. Дунёнинг энг бой одами Жефф Безос ва унинг рафиқаси Маккензи кўп йиллик турмушдан кейин ажрашишларини эълон қилишди.
Forbes маълумотига кўра, Amazon компанияси раҳбарининг бойлиги 150 миллиард долларни ташкил қилади.
“Биз одамлар ҳаётимиз қай тарзда давом этаётганини билишларини истаймиз. Узоқ ўрганишдан ва алоҳида яшашга уринишдан кейин биз ажрашишга ва дўст бўлиб қолишга қарор қилдик”, деб келтирилган Twitter᾽да Жефф Безос ва унинг рафиқаси Маккензи Безоснинг қўшма баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, Жефф Безос ва Маккензи Таттл 1993 йилда турмуш қурган. Жуфтликнинг 3 ўғли ва бир хитойлик асранди қизи бор.
2018 йилнинг март ойида Безос Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтсни ортда қолдириб, Forbes журнали талқини бўйича дунёнинг энг бадавлат одами сифатида тан олинган эди.