Глава компании Amazon миллиардер Джефф Безос

Энг бадавлат одамнинг рафиқаси ажрашгандан сўнг қанча бойликка эгалик қилади

354
Ҳуқуқшинослар фикрича, Безослар бойлиги тенг-баравар бўлинади. Маккензи Безос эса ажрашгандан сўнг дунёдаги энг бой аёлга айланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Американинг Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос хотини Маккензи Безос ажрашгандан кейин 69 миллиард доллар олиши мумкин, деб ёзмоқда Bloomberg.

Шундай қилиб, Маккензи Безос дунёдаги энг бадавлат аёлга айланиши мумкин. Ҳозирда дунёдаги энг бадавлат аёллар рўйхати биринчи поғонасини L`Oreal компанияси асосчисининг невараси Бетанкур Майерс эгаллаб келмоқда. Унинг бойлиги 45,6 миллиард долларга баҳоланади.

Безослар ажрашиш ҳақида Twitter саҳифасида маълум қилишди. Улар молу-мулкни қандай бўлишларини айтишмаганди. Лекин ҳуқуқшинослар фикрича, бойлик тенг-баравар бўлинади.

Bloomberg Безоснинг бойлигини 137 миллиард долларга баҳолади. Forbes журналига кўра эса, Amazon компанияси раҳбари Жефф Безоснинг бойлиги 150 миллиард долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг энг бадавлат одами ажрашаётгани ҳақида хабар қилгандик.

354