Антитеррористические учения вооруженных сил стран-членов ШОС Мирная миссия-2018

Қирғиз депутати бўриларни энди танклар ёрдамида отишни таклиф қилмоқда

682
Сал олдин бўриларни вертолётдан отишни таклиф қилган депутат йиртқичларни йўқ қилишнинг инновацион усулини ўйлаб топди

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Бўриларни вертолёт орқали отишни таклиф қилган қирғиз парламенти депутати Қамчибек Жолдошбоев, янги ғояни илгари сурмоқда - энди у бу ишни таклар ёрдамида амалга оширишни таклиф қилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон.

Совуқ қиш об-ҳавоси туфайли бўрилар одамлар учун хавф туғдирмоқда.

"Улар тоғ эчкиларини еб бўлиб, эндиликда очлик туфайли одамлар яшайдиган овул ва ҳовлиларга ҳужумга ўтишмоқда", - деб айтган парламентарий ҳамда ушбу масала бўйича кескин чоралар кўришни талаб қилган.

Сал олдин бу депутат, "улар бизга қариндош эмас", дея бўриларни вертолётдан туриб отишни таклиф қилган эди.

"Аммо вертолётдан туриб бўриларни отишнинг иложи йўқ, шу боис, келинг энди бўриларни танклар ёрдамида отамиз", - дея таклиф қилган депутат.

682