Президент Украины П. Порошенко

Порошенконинг беадаб хулқ-атвори интернет фойдаланувчиларини ғазабга келтирди видео

397
Украина президенти Пётр Порошенконинг Запорожьедаги ғалати хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Украина президенти Пётр Порошенконинг Запорожьедаги ғалати хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқ оламида  Украина етакчисининг сайловчилар билан бўлган учрашуви акс эттирилган видео жойлаштирилган эди. Кадрларда Порошенконинг учрашувга келган сайловчилар қўлини сиқиб кўришаётгани акс эттирилган кадрларни кўриш мумкин. Аммо қандайдур бир он у оломон орасидаги қизнинг шапкасини ечиб олиб, унинг юзига улоқтиради. Бу ҳаммаси шунчалик тез содир бўладики, қиз Порошенконинг қилиғига қандай муносабат билдиришини билмайди.

Порошенконинг бу хатти-ҳаракати интернет фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Айримлар президент ўзига нисбатан ёқимсиз сўзлар эшитди ва шунинг учун шу тарзда ўз муносабат билдирди, дея тахмин қилишмоқда. Бошқалар эса уни маст бўлган деб ҳисоблашмоқда.

“Украинада агар одамнинг шапкасини ечиб олсанг, президент бўласан, деган урф-одат бор”, - дея изоҳлайди фойдаланувчилардан бири.

“Яхши ҳам шапкасини ечиб олди, бошқа нарсасини эмас”, - деб заҳарханда қилади бошқаси.

Порошенконинг одамларни кулдирган иборалари

Украинаи президенти матбуот хизмати ушбу ҳодисани ҳеч қандай изоҳламади.

Украинада навбатдаги президент сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига 44 та номзод даъвогарлик қилмоқда. Сўровлар натижасига кўра, амалдаги президент Порошенконинг рейтинги 14 фоиздан ортиқни ташкил этади.

397