Президент Украины Петр Порошенко

Порошенко эркакнинг бурнидан чимчилаб қўйди: интернет фойдаланувчилари шокда

371
Петр Порошенко ёнида турган эркакни елкасидан уриб, бурнидан чимчилаб олади.

ТОШКЕНТ, 1 март – Sputnik. Интернетда Украина президенти Петр Порошенко эркак кишининг бурнидан чимчилаб қўйди. Бу ҳолат тасвирга тушган видеони журналист Татьяна Высоцкая ўзининг саҳифасида жойлаштирди. РИА Новости хабарига асосан.

Видеода Порошенко ёнида турган эркакни елкасидан уриб, бурнидан чимчилаб олади.

Журналист сўзларига кўра, бу видео Украина президентининг Запорожьега ташрифи давомида олинган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин интернетда Украина етакчисининг сайловчилар билан бўлган учрашувда акс эттирилган видео жойлаштирилган эди.

Видеода Порошенко учрашувга келган сайловчилар қўлини сиқиб кўришаётгани акс этган.

Кейин Украина президенти ёнида турган қизнинг шапкасини ечиб, унинг юзига улоқтиради.

Бу ҳаммаси шунчалик тез содир бўладики, қиз Порошенконинг қилиғига қандай муносабат билдиришини билмайди.

Порошенко ҳаракатлари интернет фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.

371