Диверсия туфайли бутун Венесуэлада свет ўчди

459
Айни дамда электр таъминоти фақат мамлакат Шарқида тўлиқ қайта тикланган, кун кечига бориб барча ҳудудларда тикланиши ваъда берилган.

ТОШКЕНТ, 8 мар – Sputnik. Венесуэланинг энг йирик "Эль-Гури" ГЭСида уюштирилган диверсия туфайли бутун мамлакатда свет ўчди деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Венесуэла энергетика компанияси Corpoelec хабарида айтилишига кўра, электр тармоғида узилиш Венесуэланинг 23 шатидан 21тасида қайд этилган. Пойтахт Каракасда свет ўчиши туфайли метро тўхтатилган, уяли алоқа тизими қисман ишдан чиққан ва светофорлар ишламай қолган.

Айни дамда мамлакатнинг шарқий қисмида электр тармоғи фаолияти қайта тикланган ва жума куни кечга бориб бутун мамлакатда электр тармоғи одатдагидай ишга тушиши хабар қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада АҚШ томонидан қўллаб қувватланаётган мухолифат ва расмий ҳукумат орасида қарама-қаршилик юз бермоқда. АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуродан ҳукуматни тарк этишни талаб қилмоқда. 

459