Социальная сеть Фейсбук

Facebook Янги Зеландия теракти акс этган видео тарқалишини олдини олди

297
Теракт бўлиб ўтганидан сўнг биринчи 24 соат ичида Facebook 1,5 миллионта видеолавҳани ўчириб ташлади.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Facebook Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳридаги теракт акс этган 1,5 миллионта видеоёзувни ўчириб ташлади, деб хабар қилди компаниянинг Янги Зеландиядаги вакили Мия Гарлик, РИА Новости хабарига асосан.   

“Биринчи 24 соат ичида биз бутун дунёда ушбу ҳужум акс этган 1,5 миллион ёзувларни ўчириб ташладик. Улардан 1,2 миллионтаси юклаш вақтида блокировка қилинди”, - дейилган хабарда.

Компания вакили айтишига қараганда золимлик акс этган видеолавҳаларни ўчириб ташлаш учун Facebook ходимлари 24 соат давомида тўхтовсиз ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жума куни Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳри масжидларида бўлиб ўтган терактда 50 киши қурбон бўлди, яна 50дан ортиқ киши жароҳатланди. Террорчилар қилаётган ишларини Facebookда трансляция қилишган.

297