Зеленский барча мусулмонлардан узр сўради

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишВладимир Зеленский
Владимир  Зеленский - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“ЧистоNews” номли кўрсатувда Рамзан Қодиров намоздан кейин йиғлаётгани акс этган лавҳалар ишлатилган.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский “ЧистоNews” номли кўрсатувда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров намоздан кейин йиғлаётгани акс этган лавҳалар ишлатилгани учун барча мусулмонлар олдида узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Кадры из фильма Любовь в большом городе-2 - Sputnik Ўзбекистон
Меҳмонхона ходими Зеленскийнинг Туркияда дам олиш харажатларини маълум қилди

Зеленский таъкидига кўра, у ушбу роликдан бехабар бўлган, чунки кўрсатувни олиб бормаган. Кўрсатувнинг ўша сонини бошқа муҳаррирлар гуруҳи тайёрлаган.

Зеленскийнинг айтишича, унга қўнғироқ қилиб, бу видео ҳақида маълум қилишган. Сўнгра бу борадаги фикрини сўрашган.

“У ерда бундай вазият – мусулмон дунёси. Мана мени нима тўхтатди. Мен гап нимадалигини билмаслигим, бу воқеани қайта кўриб чиқишимни айтдим”,- дея таъкидлаган Зеленский. 

Зеленский сўзларига кўра, дин бу “оғриқли мавзудир”, бошқа диний манфаатлар устида тўхталиш эса – “яхши эмас”.

“Бутун мусулмон дунёси олдида йигитларимиз учун узр сўрамоқчиман”, - деган Зеленский.

Украина МСК Владимир Зеленскийни президентлик сайловларида ғолиб чиққанини расман эълон қилди. У сайловнинг иккинчи босқичида 73,22 фоиз овоз тўплади. Амалдаги президент Пётр Порошенко сайловчиларнинг 24,45 фоиз овозини тўплаб, мағлубиятга учради.

Янгиликлар лентаси
0