Пожар в городе Парадайз, штат Калифорния, США

Иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга келиб инсоният нобуд бўлиши мумкин

1823
(Янгиланган 13:53 07.06.2019)
Олимлар ернинг айрим жойларда ўлим жазирама иссиқлиги йилига 100 кун бўлишини тахмин қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Иқлим ўзгариши 2050 йилга келиб инсоният цивилизациясини йўқотиши мумкин. Бу иқлимни тиклаш Миллий маракази баёнотида айтилган.

Агар кейинги 30 йил давомида иқлим фалокатини секинлаштириш бўйича чоралар кўрилмаса, Цельсий бўйича ер 3 градусга қизиб кетади. Бу ҳолат цивилизацияни бутунлай йўқ қилиши мумкин.

Олимларнинг фикрига кўра, одамлар ўзига хос “Ер иссиқхонаси” шароитида яшайди. Унда 35 фоиз қуруқлик майдон, дунё аҳолисининг 55 фоизи йилига 20 кун давомида "ўлимга олиб келадиган жарима" шароитида ҳаёт кечиради.

Бутун экотизим, Амазонканинг тропик ўрмонлари ва Арктика музликлари бузилишидан бошланади.

Шимолий Америка вайроқ қилувчи ёнғинлар, жазирама ва қурғоқчиликлардан азоб чекади.

Осиё дарёлари сезиларли даражада камаяди. Бутун дунёда сув танқислиги юз беради, бу 2 миллиардга яқин одамга таъсир кўрсатади. Ҳатто Мексика ва Марказий Америкада ёғингарчиликлар икки баравар кам бўлади. Субтропикларда қишлоқ хўжалиги бутунлай йўқолади.

Ернинг айрим жойларда ўлим жазирама иссиқлиги йилига 100 кун бўлади. Бунинг оқибатида миллиардга яқин аҳоли куйган ерларни тарк этишга мажбур бўлади.

Ушбу хавфни камайтириш ва цивилизацияни ҳимоя қилиш учун келгуси ўн йиллар мобайнида атроф муҳитни ифлослантирмайдиган ишлаб чиқариш тизимини яратиш учун оммавий глобал ресурсларни сафарбар қилиш ва хавфсиз муҳитни тиклашга тайёргарлик кўриш зарур, дейилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Дунёнинг йирик мегаполислари - Лондон, Нью-Йорк, Шанхай иқлим ўзгариши оқибатида 2100 йилда сув остида қолиши мумкинлиги ҳақида АҚШ ва Британия олимларининг тадқиқот натижалари ҳақида хабар бергандик.

 

1823
Генеральный директор Ассоциации Аэропорт Виктор Горбачев

Горбачев: пандемия туфайли авиация оғир кунларни бошидан кечирмоқда

151
(Янгиланган 19:19 03.07.2020)
Бошқа мамлакатлардан Россияга парвозлар тақиқининг августгача узайтирилишини Фуқаро авиациясининг “Аэропорт” уюшмаси бош директори Виктор Горбачев изоҳлади.

Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) чет элдан Россияга парвозлар тақиқини августгача узайтирди. Идора телеграммаси кўпроқ техник хусусиятга эга, чунки чет элликларнинг мамлакатга киришни тақиқлаш тўғрисидаги қарор ҳукумат томонидан қабул қилинган.

Фуқаролик авиацияси “Аэропорт” уюшмасининг бош директори Виктор Горбачев таъкидлашича, парвозларни тақиқлаш тўғрисида қарорни Росавиациянинг ўзи мустақил равишда қабул қилмаган.

“Бу Роавиациянинг мустақил қарори эмас. Бу ерда Роспотребнадзор ҳам бор - бу биринчиси, иккинчиси – мамлакатларнинг ўзлари ҳам ҳали очилмаганлиги. Эртага барча мамлакатлар очилгани ҳақида хабар келиши биланоқ барча самолётлар уча бошлайди”, - деди Горбачев Sputnik эфирда.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Европа мамлакатлари халқаро рейсларнинг тикланишини ҳанузгача аниқлаганлари йўқ.

"Кимдир очди, кимдир йўқ, қолганлари эса ёпиқку аҳир. Шу жумладан, жанубий-шарқий йўналишлар - Хитой, Вьетнам, Камбоджа. Ҳа, самолётлар учмоқда, қандайдир рейслар бор. Масалан, марказий шаҳарлар ва пойтаҳтларга, аммо у ерга ким учади? Дипломатлар, фуқаролиги бор ёки қўшма фуқаролиги бўлганлар, у ерда қандайдир мулкка эга бўлганлар, аммо у ерга бошқа ҳеч кимни киритмайдилар”, - дея тушунтирди у.

Горбачевнинг фикрича, парвозлар тикланиши ёз охирига юз беради.

“Ўйлайманки, парвозлар озми-кўпми, август ойидан кейин бошланади, айтайлик, эҳтимол сентябр ойининг охири - октябрда. Барчаси уларда карантин ҳолатлари қандай кечаётганига боғлиқ бўлади”- деб таҳмин қилади мутахассис.

“Аэропорт” уюшмаси бош директори, авиация коронавирус пандемияси туфайли оғир кунларни бошидан кечираётганини таъкидлади.

“Фуқаро авиацияси энг чуқур тубанликда. Бутун соҳа. Самолётлар аэропортларни ҳам, авиакомпаниялардан парвозлар учун пул оладиган Ҳаво ҳаракати бошқарувини ҳам ортидан тортиб кетди. Шу қаторда авиаремонт заводлари тўҳтаган, чунки ҳаракат йўқ. Фуқаролик авиациясида ягона нарса ишламоқда, бу ҳам таълим муассасалари”, - дея қўшимча қилди у.

Горбачевнинг таъкидлашича, бугунги кунда фуқаролик авиациясининг жаъми ҳажмидан атиги 10 фоизи ишламоқда, қолган 90 фоизи музлатилган ва тўхтатилган.

151
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Путин АҚШ элчихонаси биносига илинган ЛГБТ байроғи ҳақида ҳазил килди

518
(Янгиланган 19:06 03.07.2020)
Россия президенти Владимир Путин Москвадаги АҚШ элчихонасида ЛГБТ байроғи осиб қўйилгани юзасидан муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москвада АҚШ элчихонасида илинган ЛГБТ байроғи юзасидан муносабат билдирди. РИА Новости хабарига асосан.

Президент Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи учрашувида Федерация Кенгашининг Ахборот сиёсати бўйича комиссияси раиси Алексей Пушков Москвадаги Америка элчихонасида ЛГБТ байроғи ҳақида айтиб ўтди.

"Улар у ерда ким ишлаши ҳақида баъзи бир нарсани кўрсатиб кўйишди. Аммо бу қўрқинчлимас. Ахир биз бу ҳақда кўп гапирганмиз, ва бизнинг позициямиз аён", - деди Путин.

Президент Россияда диний ва миллий, шунингдек, жинсий озчиликларнинг ҳуқуқларига нисбатан ҳеч қандай чекловлар бўлмаган, йўқ ва бўлмайди, дея таъкидлади.

518
Подпись документов

Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигида муҳим тайинловларни амалга оширди

0
Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири тўрт нафар янги ўринбосарга эга бўлди.

Ўзбекистон президентининг 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Улуғбек  Сабиров тайинланди.

Сабиров 1974 йилда туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат иккинчи тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)нинг даволаш иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Дерматология ва венерология илмий текшириш институтида турли лавозимларда ишлаган. 2013 йилдан айни пайтга қадар Республика ихтисослаштирилган дерматология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

Баситханова Эльмира Иркиновна яна вазирликка қайтди, у вазир ўринбосари этиб тайинланди.

Шунингдек, Молия вазири ўринбосари Шахрух Шарахметов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган Баходир Низомов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Шарахметов 1977 йилда туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 1999 йилда эса Буюк Британиянинг Эксетер университетини иқтисодчи, молия ва инвестициялар мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Тайинловга қадар Молия вазири ўринбосари лавозимида самарали фаолият кўрсатиб келган.

Тайинловларнинг аксарияти вакант ўринларни тўлдириш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими олдида турган долзарб вазифаларни ҳал этиш билан боғлиқдир.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Абдулла Азизов тайинланди.

Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Шунингдек, Даниянинг Орхус университети магистратурасини, Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

Тайинловга қадар 2006 – 2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган. 2019 йил сентябр ойидан айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида самарали фаолият юритиб келган.

0