Cамолёт А-50 дальнего радиолокационного обнаружения и управления

НАТО машқ бошлади: Россия “учар радарлари” Қора денгизни назорат қилади

832
(Янгиланган 14:38 10.06.2019)
НАТО Шарқий Европа мамлакатларида кенг қамровли ўқув машғулотларини бошлади.

ТОШКЕНТ, 10 июн – Sputnik. Россия А-50 самолётларини Кубанга олиб борди. Бу ҳақда Жанубий ҳарбий округи матбуот хизмати раҳбари Вадим Астафьев маълум қилди.

“Россия А-50 самолётлари Краснодар қитъасида жойлашган тезкор аэродромлардан бирига парвозни амалга оширди”, - деди Астафьев.

Самолётлар НАТО кенг қамровли машғулотлар давомида Қора денгиз ҳаво ҳолатини назорат қилади. НАТО машғулотлари Шарқий Европа мамлакатларида амалга оширилмоқда.

Қора денгизнинг нейтрал сувлари ҳаво ҳудудида А-50 самолётларини Су-24СМ3 қирувчи самолётлари кузатиб боради.

НАТО ҳар йилги денгиз ўқув машқлари – Baltops бошланди. Унда 18 давлатнинг 8,5 минг ҳарбийлари, 50 та кема, 40 та самолёт иштирок этмоқда.

Ўқув машғулотларга Бельгия, Германия, Дания, Испания, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Руминия, Буюк Британия, АҚШ, Туркия, Франция, Эстония, Финляндия Швеция ҳарбийлари жалб қилинди.   

832