Женщина выбирает молоко в одном из магазинов

Олимлар ичак саратонидан ҳимояланиш усулини аниқлашди

680
Америкалик олимлар ичак саратонидан ҳимояланиш усулини айтишди.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Ҳафтасига иккита порция йогурт истеъмол қилинса эркакларда аденома (зарарли ўсимта) ривожланиш хавфини камайтиради. Бу ўсимталар пайдо бўлиши натижасидаи ичак саратонини келтириб чиқариши мумкин. Бундай хулосага америкалик олимлар келишди. РИА Новости EurekAlert! хабарига асосан.

Мунтазам йогурт истеъмол қилган эркаклар, умуман бу маҳсулотни истеъмол қилмаган кишиларга нисбатан саратон келиб чиқарадиган йўғон ичак аденомаси ривожланиш хавфини 26 фоизга камайтирди.

Тадқиқотда 32,6 минг эркак ва 55,7 минг аёл қатнашди. Уларнинг соғлиғи аҳволи 26 йил давомида кузатилди.

Ҳар 4 йилда улардан ҳаёт тарзи ва овқатланиши, шу жумладан йогурт истеъмол  қилиши ҳақида батафсил маълумот олинди. Шунингдек, ичак эндоскопия текшируви ўтказилди.  

Олинган маълумотларга қараганда, йогуртнинг ижобий таъсирини ўрганиш мақсадида кейинги тадқиқот ўтказиш зарурлигини кўрсатди.

Сабаблардан бири бу йогурт таркибида Lactobacillus bulgaricus ва и Streptococcus thermophilus бактериялар мавжуд бўлиб, улар ичакда саратонни келтириб чиқарувчи кимёвий моддалар миқдорини камайтириши мумкин.

680