Россия янги зенит-ракета тизимини тайёрлади

698
Россияда янги “Витязь” зенит-ракета тизимини ишлаб чиқариш бўйича ишларни якунланди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Россияда янги С-350 “Витязь” зенит-ракета тизимини ишлаб чиқариш бўйича ишлар якунланди.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу мудофаа буюртмасини бажариш масалаларига бағишланган ҳайъат йиғилишда маълум қилди.

ЗРТ С-350 “Витязь” – янги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими ҳисобланади. Бу тизим ёрдамида С-300В ракета тизимини алмашитиш кўзда тутилган. Ракета мажмуаси ҳаво ҳужум барча воситалар, шу жумладан кам кўринган нишонлар ва учар ракеталарни йўқ қилиш имкониятига эга.

Ракета тизими “Армия-2019” халқаро ҳарбий-техника форумида намойиш қилинади.  

698