Президент Украины Владимир Зеленский

Зеленский президент кабинетини кўрсатди

645
(Янгиланган 18:03 20.06.2019)
Украина президенти Владимир Зеленский шахсий кабинетини намойиш қилди.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский журналистларга шахсий кабинетини кўрсатди.

Экскурсия давомида Зеленский сўзларига кўра, хоналардан бирида – сартарошлик ўриндиғи, қўл ювгич ва соч қуритиш қурилмаси бор. Президент бу жиҳозлардан фойдаланиш нияти йўқлигини айтди.

Шунингдек, Киевдаги президент администрацияси биносидан кетишни истаги борлигини маълум қилди.

“Бу ерда бўлиш мумкин эмас, мен бу ерда ақлдан озаман”, - деб шикоят қилди президент.

645