Самолет Ту-154М

Россия ҳарбийлари АҚШ устидан кузатув парвозини амалга оширади

340
Россиянинг Ту-154МЛК-1 самолётида 24-29 июнь кунлари АҚШ ҳудуди устидан кузатув парвозини амалга оширади.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Шу ҳафтада Россия кузатувчилари очиқ осмон шартномаси доирасида иккита парвоз амалга оширади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Биринчи парвоз Россиянинг Ту-154МЛК-1 самолётида 24-29 июнь кунлари АҚШ ҳудуди устидан амалга оширилади.  Парвоз Грейт-Фолс аэродромидан бошланади ва унинг масофаси 5130 кмни ташкил қилади.

Иккинчи парво 24-28 июн кунлари Швеция устидан амалга оширилади. Бунинг учун АН-30Б самолётидан фойдаланилади. Самолёт Уппсала аэродромидан учиб чиқади, парвоз масофаси 1700 кмни ташкил қилади.

Парвозлар келишилган йўналишлар бўйича бажарилади. Самолёт ичида АҚШ ва Швеция мутахассислари ҳам бўлади. Улар жиҳозлардан фойланиш ва шартнома шартларига риоя этиш тартибини назорат қилади

Шунингдек, шу ҳафтада Россия ҳудудидан Франция ва Германия қўшма парвози амалга оширилади.

340