В больнице

Қозоғистондаги портлашда жароҳатланган 89 киши шифохонага ётқизилди

329
(Янгиланган 00:29 26.06.2019)
Қозоғистонда портлаш оқибатида жароҳат олган 70 дан ортиқ киши шифохоналарда қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Қозоғистон Арис шаҳрида портлаш оқибатидан жароҳат олган 70 дан ортиқ киши шифохоналарда қолмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Куни кеча эрталаб  Қозоғистоннинг Арис шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмда ёнғин юз берди, кейинчалик омборхонада ўқ-дорилар портлаши содир бўлди.

Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди. Воқеа жойига мамлакат президенти келди. Икки киши ҳалок бўлди, 165 киши тиббий ёрдам учун мурожаат қилди, 89 киши шифохонага ётқизилди, улардан 15 нафари жонлантириш бўлимида. Шаҳар аҳоли эвакуация қилинди.

329