БАА бош вазирининг қочиб кетган рафиқаси Лондонда бўлиши мумкин ОАВ

272
Малика Хайя бин ал-Ҳусайн ҳозирги вақтда Кенсингтон саройи яқинида нархи 85 милллион фунт стерлинг бўлган уйда бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. БАА бош вазири, Дубай раҳбари шейх Мухаммад бен Рашид Аль Мактумнинг қочиб кетган рафиқаси Лондонда бўлиши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британиянинг Times газетаси хабар қилди.

Нашр хабарида қайд этилишича, ҳозирги вақтда малика Хайя бин ал-Ҳусайн Кенсингтон саройи яқинида нархи 85 миллион фунт стерлинг бўлган уйда бўлиши мумкин. Эҳтимол бу уйни малика 2017 йилда турмуш ўртоғи иштирокисиз сотиб олган.

Бундан аввал Британиянинг Sun нашри БАА бош вазирининг рафиқаси, Дубай Амирлиги ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг рафиқаси мамлакатдан йирик миқдордаги пул билан қочгани ҳақида хабар берганди.

Нашр маълумотига кўра, малика Хайя бин ал-Ҳусайн февраль ойидан буён оммага кўриниш бермаган. Хабарда айтилишича, у 11 яшар қизи ва етти яшар ўғли билан Германияга қочган ва у ердан бошпана сўраган, сўнгра ажрашиш учун ариза берган.

Малика ўзи билан 31 миллион фунт стерлинг (39 миллион долларга яқин) пулни олиб кетганлиги хабар қилинмоқда.

Ушбу қочиш БАА ва Германия ўртасида дипломатик инқирозни келтириб чиқарди, деб таъкидламоқда Sun нашри.

Айрим маълумотларга кўра, бош вазир Германия ҳукуматига унга рафиқаси ва болаларини топшириш талаби билан мурожаат этган, аммо рад жавобини олган.

272