Продавец расставляет на полках бутылки шампанского вина

Россияда Грузия вино ва сувлари импортини тақиқлаш масаласи кўриб чиқилади

283
(Янгиланган 15:51 08.07.2019)
Россия Давлат думасида Грузия маҳсулотларини импорт қилинишини тўхтатиш ҳақида масала кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Давлат думасида Россияга вино ва сувларни олиб киришни тўхтатиш масаласи кўтарилади. Бу ҳақда депутат Сергей Неверов маълум қилди.

Шунингдек, депутатнинг сўзларига кўра, Россиядан Грузияга пул жўнатмаларини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилади.

Бундан аввал Роспотребнадзор Грузиядан келтириладиган алкогол маҳсулотлар устидан назоратни кучайтириши ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, бунга маҳсулотнинг сифати ёмонлашгани сабаб бўлди.

2014-2018 йилда талабга жавоб бермайдиган алкоголнинг миқдори 2,9 бараварга ортди. Ўтган йили сифатсиз маҳсулот 203 минг литрни ташкил қилди.

283