Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев

Атамбаев мамлакатни бир неча кунга тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади

442
(Янгиланган 11:59 16.07.2019)
Қирғизистон собиқ раҳбари шов-шувли жиноий иш юзасидан икки марта сўроққа чақиртирилган эди. Бироқ Атамбаев сўроққа боришдан бош тортди.

ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев журналистлар билан бўлган суҳбатда мамлакатни бир неча кунга тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.

“Балки, бир-икки кунга бирор жойга зарур ишларим юзасидан борим келишим мумкин. Лекин бу учун муайян имкониятлар ва шароитлар лозим. Умид қилишмасинки, мен учиб кетаман ва мамлакатини йўқ қилишда давом этишларига имкон бераман. Бу менинг ватаним”, - дея иқтибос келтиради Атамбаев сўзларидан Sputnik Қирғизистон.

Собиқ давлат раҳбари мамлакатни бир умрга тарк этиш нияти йўқлигини қўшимча қилган. Шунингдек, у имкони туғилса қаерга бориш келиши мумкинлигига ойдинлик киритмаган.

Аввалроқ қирғиз ОАВларида Атамбаев Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) бошқаруви раиси Андрей Бельяниновнинг таклифига биноан Россияга йўл олганлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганди.

Қирғизистон парламенти 20 июнь куни махсус комиссия томонидан тайёрланган Атамбаевга қарши айбловлар рўйхатини прокуратурага топширди. Хулосага кўра, Атамбаев бир нечта жиноятларни содир этишда гумонланмоқда. Агар суд собиқ президентни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилиниши мумкин.

Атамбаев Қирғизистон ИИВ бош тергов бошқармаси томонидан жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озодликка чиқарилиши иши бўйича гувоҳ сифатида кўрсатма бериш учун 8 ва 10 июль кунлари сўроққа чақиртирилган  эди.

Бироқ собиқ президент сўроққа боришдан бош тортиб, чақирув қоғозини ҳатто қўлига олмаслигини айтган.

442
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (48)

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

113
(Янгиланган 14:52 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликлар ҳибсга олиш ҳолатини нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғулар кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганликларини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда улар қонунга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

113
Водопад. Иллюстративное фото

Хитойда кучли тўфон шаршарани тескари оқишга мажбур қилди - видео

215
(Янгиланган 14:10 06.08.2020)
"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. "Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.

215

Кимларга қовун ейиш мумкин эмас?

20
Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқовни қондиради, қонда холестерин даражасини пасайтиради.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Қовунни совуқ сув, сут ёки спиртли ичимликлар билан аралаштириб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Бунинг оқибатида ошқозон бузилиши ҳеч гап эмас. Бу ҳақда Роспотребнадзор РИА Новостига маълумот берди.

Қовун –  ҳазми ниҳоятда оғир бўлган маҳсулот ҳисобланади, шунинг учун уни оч қоринга ёки овқатдан кейин ейиш мумкин эмас. Қовунни овқатланиш оралиғида тановул қилиш керак, агар таркибида зарарли моддалар бўлса, улар пўчоқ яқинида бўлади, бунга эътибор бериш зарур.

Роспотребнадзор диабет, ошқозон яра касаллиги билан оғриган беморлар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёлларга қовун ейиш ман этилади.

Қовун - калий, магний, темир, С ва Р витаминларига бой, чанқоқни босади, қонда холестерин даражасини пасайтиради ва асабни тинчлантирувчи омил сифатида қўлланилади.

20