Антитеррористические учения вооруженных сил стран-членов ШОС Мирная миссия-2018

Хитой ҳарбий харажатларни кўпайтиради

296
(Янгиланган 14:07 24.07.2019)
Бу йилда Хитойнинг ҳарбий харажатлари 177,6 миллиард долларни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Хитойнинг ҳарбий харажатлари ўртача суратларда ўсади, бу ҳақда Хитой давлат кенгаши томонидан чоп этилган миллий мудофаа бўйича Оқ Китобда айтилган.

Ҳарбий харажатлар “шаффоф ва мақсадга мувофиқ” деб айтилган.

Таъкидланишича, Хитой миллий суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, денгиз манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлашда жиддий чақириқларга дуч келмоқда.

Хитойнинг ҳарбий бюджети дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. 2018 йилда мудофаа ҳаражатлари 8,1 фоизга - 175 миллиард долларга кўпайди. 2019 йилда харажатлар 177,6 миллиард долларга ортади.

296
“Талибан” снова наступает: в Афганистане произошла серия терактов

Толиблар Тожикистон чегараси яқинида ҳужум уюштирди

290
Толибларнинг Тожикистон чегараси яқинида Афғонистон армияси кучларига қуролли ҳужуми муваффақиятсизлик билан якун топди.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Тожикистон билан чегарада афғон ҳарбийлари толиблар ҳужумини қайтарди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистонга афғон миллий армиясининг 217-"Помир" корпуси матбуот-котиби.

Террорчилар 14 август куни 6.30да Бадахшон провинциясининг Куф-Аб уезди ҳудудида армия ва полиция кучларига ҳужум уюштирган.

Афғонистон ҳарбийлари ҳаракатлари натижасида 10 нафар жангари ўлдирилган, 6 нафари жароҳатланган, 4 нафари асир олинган.

Жангарилардан 1 та гранатомет, 1та Калашников автомати ва бошқа қуроллар олиб қўйилган.

Муваффақиятсиз ишғолдан сўнг, толиблар чекинган. Афғонистон армияси томонидан бўлган йўқотишлар ва/жароҳатланганлар ҳақида маълумотларга аниқлик киритилмаган.

290

Трамп Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси ҳақида фикр билдирди

325
(Янгиланган 07:03 15.08.2020)
Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Россияда рўйхатдан ўтказилган коронавирусга қарши вакцина "иш беришига" умид қилмоқда.

Россия дунёда биринчи бўлиб COVID 19 га вакцинани рўйхатга олди
Ruptly / РФПИ / WHO / Дмитрий Куракин/Пресс-служба Минздрава России

"Бизнинг бу ҳақда озгина хабаримиз бор. <...> Улар айрим тадқиқотларни олиб ташлашган. Биз бу жараёндан ўтиш жуда муҳим деб ҳисоблаймиз", - деб айтган давлат раҳбари матбуот-анжманида.

Ўз навбатида, АҚШ вакцина ишлаб чиқишда "жуда олдинлаганини" қўшимча қилган.

Сал олдин CNN тарқатган хабарга кўра, Москва дори воситасининг ишлаб чиқишини тезлаштиришга қаратилган "Сверхзвуковая скорость" операцияси доирасида АҚШга ўз ёрдамини таклиф қилган, ҳамкорлик "Спутник V" вакцинасини АҚШда ишлаб чиқаришга имкон беришини кўзда тутган эди.

Бироқ, АҚШ Россиянинг тиббий ишланмаларига "очиқ" эмаслигини маълум қилиб, рад этган.

Россия сешанба куни "Спутник V" деб номланган, барча зарур текширувлардан ўтган ва барқарор иммунитетни шакллантирадиган дунёда биринчи COVID-19га қарши вакцинани рўйхатга олганини эълон қилган эди.

Дунёнинг 20дан ортиқ давлати ушбу вакцинани харид қилиш учун навбатда турибди.

Шу билан бирга, Россия бешта давлатида вакцина ишлаб чиқариш тўғрисида келишувга эришган, мавжуд қувватлар йилига 500 миллион дозани ишлаб чиқариш имконини беради.

325