Председатель Государственной Думы РФ Сергей Нарышкин

Қирғизистондаги можаро ўта хавфли нуқтага етди Россия разведка хизмати раҳбари

2142
(Янгиланган 20:53 08.08.2019)
Россия ҳукумати томонларни вазминликка чақирмоқда – Россия ташқи разведка хизмати раҳбари.

ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Нарышкин Қирғизистондаги можаро юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, собиқ президент лавозимидан кетиши билан келишмовчилик бошланди.

“Алмазбек Атамбаев ва амалдаги ҳукумат ўртасида можаро, собиқ президент ўз ваколатларини топшириши билан, биринчи ойларнинг ўзида келишмовчилик бошланди. Афсуски, шу кунларда можаро жуда хавфли нуқтага етди”, - деди Нарышкин.

Разведка хизмати раҳбари сўзларига кўра, Россия ҳукумати томонларни вазминликка чақиради.

“Бизни албатта қардош бўлган халқ, мамлакатнинг  тақдири ташвишга солмоқда. Россия ҳукумати вакиллари томонларни вазминликка чақиради”, - деди Россия ташқи разведка хизмати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Қирғизистон махсус кучишлатар бўлинма ҳарбийлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўй-Тош қишлоғида жойлашган қароргоҳига бостириб кирди. Ҳарбийлар собиқ президентни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт ўтказишди.

Сўнгги маълумотларга кўра, тўқнашувлар оқибатида бир нафар махсус бўлинма ҳарбийси ҳалок бўлди ва 52 киши жароҳатланди.

2142