Волга қирғоғида улкан балиқ топилди

3287
Суратларда сув тўлқинлари ўткир тишли улкан лаққа балиқдан ташқари яна кўплаб кичик балиқларни чиқариб ташлаганини кўриш мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Россиянинг Самара вилоятидаги Волга дарёси қирғоғида улкан ўлик лаққа балиқ топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари балиқни суратга олиб, интернетга жойлаштиришган.

Суратларда сув тўлқинлари ўткир тишли улкан лаққа балиқдан ташқари яна кўплаб кичик балиқларни чиқариб ташлаганини кўриш мумкин.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳодисага нима сабаб бўлиши мумкинлиги борасида қизғин баҳс олиб боришди. Айримларнинг тахминига кўра, бунга дарёдаги сувнинг ифлосланиши сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бошқалар эса бунга дарёнинг саёзланиши сабаб бўлган деб ҳисоблашмоқда.

3287
Телефон Samsung Galaxy Note 7

Смартфонларни “ўлдирадиган” расм интернетда тарқалди

426
(Янгиланган 20:45 01.06.2020)
Samsung смартфонларини ишдан чиқарадиган расм твиттерда тарқалди. Компания айни вақтда бу муаммони ўрганиб чиқмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 июн — Sputnik. Ice Universe никли твиттер фойдаланувчиси Samsung сматфонларини ишдан чиқаришга қодир бўлган суратни чоп этди.

“Бу суратни ҳеч қачон “заставка”га ўрнатманг, айниқса Samsung смартфонларига”, - деб огоҳлантирди у.

Расмда қуёшнинг ботиши фонида тоғлар ва кўл манзараси тасвирланган.

Фойдаланувчилар фотосурат ўрнатгандан сўнг, уларнинг гаджетлари қайта ишга тушиш, милтиллаш ва ўчириб қолишни бошлади. Смартфон эгаларининг баъзилари барча маълумотларни ўчиб кетганини айтишди.

Кейинчалик пост муаллифи Samsung компанияси ушбу муаммога муносабат билдиргани ва махсус “янгиланиш” тайёрланишини маълум қилди.

426

Косачёв АҚШдаги намойишларга Россия алоқадорлиги ҳақидаги сўзларни ёлғон деб атади

216
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 1 июн - Sputnik. АҚШда норозилик намойишларини уюштирганликда Россияни айблаш, ҳам доимгидек, сохта хабарларга асосланган яна бир Россияга қарши кампаниянинг бир қисми бўлиши мумкин, деди Россия Федерация Кенгаши халқаро қўмитаси раҳбари Константин Косачёв.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райс илгарироқ АҚШдаги норозиликлар ортида Россия турган бўлиши мумкинлигини айтди. Райс бирон бир исбот ёки аниқ далил келтирмади.

“Амалга ошди. Американинг сохта хабарлар машинаси узоқ кутилган ҳаракатларга ёғсираб ғичираб, шанғиллаб киришди”, -  деб ёзди Косачёв фейсбукда.

“Бу жуда кулгили бўлган бўлар эди. Бироқ бу жуда қайғули бўлади, чунки қарғалар учишидан олдин биринчи қалдирғоч бўлиши мумкин”, - деди сенатор.

Парламент аъзосининг сўзларига кўра, расмий Вашингтон онгига "бу сафар Америка шаҳарларида содир бўлаётган барча даҳшатлар етиб боради – жабрланаётганларнинг барчасига ва бўлажакларига самимий ҳамдардлик сўзлари, ҳамда, миллий фожиа устидан сиёсий ўйинларга йўл қўймаслик учун оддийгина  ўзини ўзи асраш инстинкти етарлича бўлишига ишонч билдирган.

Косачёв, шунингдек, Райснинг баёноти тўғридан-тўғри ҳақорат эканини таъкидлади –  бу нафақат бу ҳолатда умуман аралашмаган Россияга, балки ўз ҳалқи ва АҚШ фуқароси Жорж Флойднинг хотирасига нисбатан ҳақоратдир.

Афро-америкалик Жорж Флойд полиция қўлидан ҳалок бўлганидан кейин Миннеаполис ва бошқа бир қатор шаҳарларда тартибсизликлар авж олди. Интернетда полициячилар Флойдни кишанлаб, уни йиқитиб, учтаси унинг устига чиқиб олгани, улардан бири эса томоғини тиззаси билан эзиб тургани тасвирланган видеолар пайдо бўлди. Видеода Флойд бир неча бор нафас ололмаётганини айтади, сўнгра тинчланиб қолади. У жонлантириш бўлмида вафот этди. Тартибсизликлар бошланганидан кейин тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилди, улардан бири эҳтиётсизлик натижасида одам ўлдиришда айбланмоқда.

216

Ўзбекистон статистикаси кўрсатгичларни янада яхшироқ акс этадиган бўлади

1
(Янгиланган 10:30 02.06.2020)
Жаҳон банки мутахассислари ёрдамида Ўзбекистон статистистика тизими халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Ўзбекистон статистика тизими халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида 1 июнь куни бўлиб ўтган миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.

"Статистика тизими қанчалик ҳаққоний ва очиқ бўлса, ислоҳотлар шунчалик тўғри ва натижадор бўлади", - дейилган президент нутқида.

Ушбу соҳада Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Хусусан, инфляцияни ҳисоблаш усули халыаро стандартларга мослаштирилди, кузатувдаги товарлар таркиби кенгайтирилди, давлат бюджети, ташқи қарз, олтин захираси ва табиий бойликлар ҳақидаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар очиқ эълон қилиш бошланди.

Лекин иқтисоднинг айрим соҳалари кўрстагичлари янада такомиллаштиришни талаб қилади:

  • ишсизликни аниқлашда, сўров ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва қамровни кенгайтириш;
  • соғлиқни сақлаш тизимида касалликларни даволаш харажатларини ҳисоб механизми жорий этиши белгиланди. Бусиз тиббий суғуртани амалиётга киритиб бўлмайди;
  • солиқ ва статистика идоралари ўртасида автоматлашган ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали инфляцияни ҳисоблаш харажатларини кескин қисқартириш мумкин;
  • Марказий банк, Молия вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар статистик кўрсаткичларини мувофиқлаштириш.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат статистика қўмитасига таълим, қишлоқ хўжалиги, ташқи савдо, транспорт, қурилиш, экология, туризм ва яна қатор соҳалар статистикасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Давлат идораларининг статистикани шакллантириш жараёнини аудит қилиш бўйича ҳам кўрсатма берилди.

Ундан ташқари 2022 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш жараёни ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди. Ушбу соҳага хорижлик мутахассисларни жалб этиш, кадарлар малакасини ошириш вазифаси қўйилди. 

1