Дубайский Океанариум и подводный зоопарк

Гренландияда 500 ёшга кирган акула топилди - фото

1394
(Янгиланган 16:41 14.08.2019)
Олимлар ҳисоб-китобига кўра, акула 1505 йилда туғилган.

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Олимлар бир неча йил илгари Гренландияда топилган 28 дона акуланинг ёшини аниқлашди. Маълум бўлишича, улардан бири 1505 йилда туғилган.

The Sun нашрининг хабар қилишича, акуланинг ёшини аниқлашда олимлар уни узунлигини ўлчашган, сўнгра изотоп усулини қўллашган. Акула узунлиги 5,5 метрни ташкил этган. Греландия акулалари йилига атиги 1 сантиметр ўсишини ҳисобга олган ҳолда унинг ёшини аниқлашга муваффақ бўлинган.

В Гренландии найдена акула возрастом более 500 лет
В Гренландии найдена акула возрастом более 500 лет

Олимларнинг маълум қилишича, бу акула ҳозирда сайёрамизда яшаётган умуртқалилар турининг энг кексаси ҳисобланади.

Ҳозирда олимлар топилган акуланинг бу қадар узоқ умр кўришига имкон берувчи генларини аниқлаш мақсадида унинг ДНКни ўрганишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Волга қирғоғида улкан балиқ топилгани хабар қилинган эди.

1394

Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда

208
Мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтмоқда. Президент лавозими учун 5 номзод кураш олиб бормоқда.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Бугун, 9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Беларусь нашри.

Бу мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари саналади.

Сайлов участкалари соат 08:00 да очилади ва соат 20:00 гача ишлайди. Сўнгра овозларни ҳисоблаш бошланади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини душанба куни эрталаб эълон қилишни ваъда бермоқда.

Рўйхатдан ўтган беш номзод президентлик курсиси учун кураш олиб боришмоқда: Александр Лукашенко (амалдаги президент), Сергей Черечень (Беларусь социал-демократлар партияси раиси), Анна Канопацкая (собиқ депутат, тадбиркор, ҳуқуқшунос), Андрей Дмитриев  (жамоат арбоби, “Говори правду” бирлашмаси ҳамраиси), Светлана Тихановская (рўйхатдан ўтиш рад этилган гомеллик блогернинг рафиқаси).

Sputnik
Досрочное голосование на выборах президента Белоруссии

4 август куни бошланган муддатидан олдин овоз беришда 40 фоиздан зиёд сайловчилар ўз овозларини бериб бўлишган.

208
Клещ

Хитой ўлдирадиган янги вирус ҳақида огоҳлантирди

2428
(Янгиланган 19:46 08.08.2020)
Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Хитойда янги SFTS вируси авж олаётгани кузатилмоқда. У каналар орқали юқади, деб хабар берган Global Times.

Сўнгги маълумотларга кўра, вирусни 60 киши юқтириб олган, етти нафари қурбон бўлган.

Дастлаб инфекция Цзянсу провинциясида аниқланган, кейинчалик вирус Аньхой провинцияси аҳолиси орасида ҳам тарқалгани қайд этилган.

Инфекцияни юқтирган беморлардан бирининг айтишича, касаллик йўтал, иссиқ кўтарилиши, шунингдек, қонда лейкоцитлар ва тромбоцитлар даражаси каби белгилар билан кузатилади.

SFTS илк маротаба 2011 йилда қайд этилган. Вирус канадан одамга, инфекцияланган одамдан бошқа одамга - қон ва шиллиқ парда орқали юқади.

2428

Ғарб биринчи марта русларнинг Суриядаги ҳарбий муваффақиятини тан олди

70
Америкаликлар айнан Москва ҳамда Эроннинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди.

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik, Андрей Коц. Агар руслар ёрдам бермаганида, Башар Асад урушда ютқазган бўлар эди – америкаликлар айнан Москва ҳамда Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг аралашуви Сурия армиясига мамлакатнинг катта қисмини ноқонуний қуролли гуруҳлардан қайтариб олишга имкон берганини тан олишди. Бундай хулосага Конгресс тадқиқот хизмати 49 саҳифадан иборат "Суриядаги қуролли низонинг шарҳи ва АҚШнинг бунга муносабати" ҳисоботида келган. Ҳарбий таҳлилчилар яна нималарга эътибор беришди ва улар қандай тахминлар билдирилди - РИА Новости материалида.

Кучларнинг тақсимланиши

Ҳужжатда Сурия харитаси таҳлил қилинган. АҚШнинг Ат-Танф ҳарбий базаси жойлашган, Иордания билан чегарадош кичик анклавдан ташқари, мамлакатнинг марказий, ғарбий ва жанубий қисмлари Башар Асад ҳукумати назорати остида. Шимолий-ғарбдаги Идлиб Муҳафазаси экстремистик гуруҳлар ва Туркия бошқаруви остида. Евфраатнинг шимолий ва шарқий ҳудудлари - Суриянинг деярли учдан бир қисми - курдларда.

Бу ерда таҳлилчилар айёрлик қилмоқдалар, чунки аслида бу ерларни айнан Вашингтон бошқармоқда. Бу ерда америкаликлар кўп эмас - ҳисоботга кўра, 600га яқин аскар. Бироқ, улар углеводородларга бой ушбу минтақадаги асосий нефт конларининг атрофидаги позицияларни эгалламоқда. Бундан ташқари, Сурия шарқида хусусий ҳарбий компанияларнинг бир неча юз жангчилари фаолият юритмоқда. Ҳужжатда қайд этилишича, расмий ҳукумат АҚШ ҳарбийларининг минтақада жойлашганини ноқонуний деб ҳисоблайди. Бироқ Вашингтон нефть конларини террорчилардан ҳимоялаш кераклигини таъкидламоқда.

Ҳисобот муаллифлари баъзан Асад армияси билан тўқнашувлар рўй беришини яширмайдилар. Уларнинг таъкидлашларича, шу йилнинг февраль ойида Қамишли қишлоғидаги назорат пунктида суриялик ҳарбийлар АҚШ қуролли кучларининг патрулига қарата ўқ узган. Ҳеч ким шикастланмаган. Бундан ташқари, улар мамлакатнинг шимолий-шарқида Россия ва Америка ҳарбий хизматчилари ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашув ҳолатлари тез-тез рўй бериши қайд этилади.

Интернетда АҚШ армиясининг зирҳли машиналари Россия ҳарбий полицияси автомашиналари йўлини тўсиб қўйишга уринаётганининг ўнга яқин видеолавҳалари мавжуд. Яхшиямки, можаролар отишмагача бормади.

Россия тарк этмайди

Умуман олганда, америкаликлар мамлакатдаги Эроннинг иншооатларига Исроилнинг зарбалари ва Россияга қарши санкциялар Москва ва Теҳронни Башар Асадни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга ёки ҳеч бўлмаганда унга ёрдамни қайсидир маънода чеклашга мажбурламаганини тан олди.

"АҚШ Москванинг Суриядан Яқин Шарқдаги нуфузини кенгайтириш учун плацдарм сифатида фойдаланиш истагини ва имкониятларини тўлиқ баҳолай олмади, - деб ёзади таҳлилчилар. - Россия, Эрон ёки уларнинг "ишончли вакиллари" билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни истисно қилиб бўлмайди. Бундан ташқари, Москва ўз иттифоқчиси бўлмиш Сурияни қўллаб-қувватлашда қанчалик чуқурлашиши мумкинлигини тушуниш керак".

Ҳисобот муаллифлари афсус билан Дамашққа босим ўтказиш тобора қийинлашаётганини тан олмоқдалар. Фронт чизиғини Сурия пойтахтидан нарироққа силжитиш, биринчи навбатда Россия авиацияси ва махсус кучларнинг ёрдами туфайли амалга оширилди, ҳозирда мамлакатнинг катта қисми "режим" назорати остида. Башар Асаднинг сиёсий мухолифларининг қўлларида деярли ҳеч қандай дастак қолмаган. Шу билан бирга, Дамашқ ва курдлар аста-секин яқинлашишмоқда. Бу марказий ҳукумат шарқ ва шимол устидан назоратни қайтариб олиши мумкинлигини англатади.

ИД* ҳамон хавфлидир

2018 йил декабрь ойида Дональд Трамп ИД* устидан ғалабани эълон қилди. Аммо таҳлилчилар фикрича, гуруҳ ҳали яксон қилинмаган. АҚШ иттифоқчилари 2019 йил март ойида Сурияда ИД*нинг оҳирги истеҳкомларини эгаллаб олишди. Аммо исломийчилар ҳам Сурияда, ҳам Ироқда исёнкорларнинг қумондонлик ва бошқарув тузилмасини сақлаб қолишган. Бу шуни англатадики, улар ҳали ҳам таъсирли зарбаларни беришга қодир.

"Узоқ истиқболда Суриядаги ИД* тақдири мамлакатда гуруҳни яна кучайишига тўсқинлик қила оладиган хавфсизлик идораларини ярата олишимиз қобилиятига боғлиқ, - деб таъкидлашади ҳисобот муаллифлари. – Аммо "Ислом давлати"*нинг таҳдиди узоқ вақт давом этади. Террорчиларга қарши курашишлари учун, биз курдларни қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак".

Яна бир хавф - бу 10 мингга яқин ИД* жангчилари сақланаётган ҳарбий маҳбуслар лагерлари. Улар асосан мамлакатнинг шимолида жойлашган бўлиб, курд бўлинмалари томонидан қўриқланмоқда. Бундан ташқари, экстремистларнинг оила аъзолари сақланаётган лагерлар ҳам мавжуд. Улардан энг каттаси - Ал-Холда 66 мингга яқин террорчиларнинг аёллари ва фарзандлари жойлаштирилган. Таҳлилчилар фикрига кўра, бу ерларда жангарилар маҳбусларнинг жанговар руҳини қўллаб-қувватлаб турган ҳолда ўз тарғиботини давом эттирмоқдалар, ИД* эса ўз тарафдорларини озод қилиш мақсадида, ҳужумлар уюштиришни режалаштирмоқда.

Курд раҳбарияти маҳбусларни қўриқлаш учун кучлари етишмаётганини бир неча бор маълум қилган. Америкаликлар ёрдам беришга шошилмаяптилар - Вашингтон жангариларнинг ватанлари уларни жазосини ўташи учун уйларига қайтариб олиб кетишларини талаб қилмоқда. Аммо ҳеч ким "ўз" террорчиларини қайтаришни хоҳламаяпти ва бундан қочиш учун ҳар хил баҳоналарни топишмоқда.

Муаммоли провинция

Энг қайноқ жой - бу Идлиб провинцияси. Бу ерда ҳозирда Сурия, Россия, Эрон ва Туркия ҳаракат қилмоқда. Бу ерда АҚШ қўшинлари йўқ, аммо америкаликлар бир неча бор "Ал-Қоида"* билан боғлиқ бўлинмаларга зарбалар берган. “Ҳайят Таҳрир аш-Шам”*, “Хурас ад-Дин”*, Сурия миллий армияси, "Хизбуллоҳ" ва бошқа гуруҳларининг бу ерда нодавлат бўлинмалари мавжуд. Шунингдек, ИД* жангчилари ҳам бор.

"Идлибнинг шимолий туманлари мухолифат кучлари томонидан назорат қилинадиган ягона минтақадир, - деб таъкидлайди таҳлилчилар. – Маҳаллий гуруҳлар бу 2011 йилда Дамашққа қарши чиққанларнинг қолдиқларидир. Идлибда Туркия ва Россия президентлари келишиб олган вақтинча тинчлик битими 5-чи мартдан бошлаб амал қилмоқда. Уларнинг қўшинлари М4 стратегик трассасида қўшма патруллар ўтказмоқдалар".

Ҳисобот муаллифлари, жангариларнинг ўққа тутишига қарамай, тинчлик ҳозирча сақланиб турилганини таъкидламоқдалар. Бироқ, Туркия Идлибга қўшинларни кўчиришни тўхтатмади ва яқинда зарурият туғилса, жанговар ҳаракатларини тиклашга тайёрлигини билдирди. Демак, Суриядаги уруш ҳали бери тугамайди.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилотлари.

70