Супруга бывшего президента Алмазбека Атамбаева Раиса  Атамбаева

Атамбаевнинг рафиқасига нисбатан жиноий иш қўзғатилмоқда

526
(Янгиланган 13:33 16.08.2019)
Раиса Атамбаеванинг сўзларига қараганда, ҳозирда Атамбаевнинг тарафдорлари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ёппасига таъқиб остига олинган.

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг рафиқаси Раиса Атамбаевага қарши жиноий иш қўзғатилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар қилди.

Раиса Атамбаевнинг сўзларига қараганда, ҳозирда Атамбаевнинг тарафдорлари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ёппасига таъқиб остига олинган. Атамбаевнинг тўнғич ўғли Сейитбек ваҳшийларча калтакланган ва уни ҳар куни сўроққа чақиришади.

Унинг маълум қилишича, “Ала-Арча” давлат қароргоҳидаги уй-жой ҳам муҳрланган. Бундан ташқари, 2002 йилда очилган оила ҳисоби ҳибсга олинган. Атамбаева ҳозирда улар яшаб турган ягона уйни ҳукумат олиб қўйишидан ташвишланмоқда.

“Ҳозиргина менга нисбатан Арабаев иши бўйича жиноий иш очишаётганини билдим. Мен ҳеч қачон судьялар ишига аралашмаганман. Сиёсат нопок иш эканини билардим ва ҳеч қачон унга аралашмасликка ҳаракат қилардим. Мен ҳаттоки қайси суд қаерда жойлашганини ва ҳеч бир судьяни билмайман”, - деган Раиса Атамбаева.

Қирғизистон президенти аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлиги бўлимининг собиқ раҳбари Манас Арабаев жорий йилнинг ёз ойида қўлга олинган. У коррупцияда айбланмоқда.

Бугун Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида Алмазбек Атамбаевга нисбатан қўлланган эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди. Бишкек шаҳар суди қарорни ўзгартиришсиз қолдирди ва Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар тергов ҳибсхонасида қолади.

526
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (48)
Пограничный пункт, архивное фото

Тожикистон қўшнилар туфайли Россияга авто-транспорт қатновини амалга ошира олмаяпти

198
(Янгиланган 10:24 13.08.2020)
Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси нима учун давлатлар ўртасида ер усти қатнови ҳануз ёпиқлигини айтди

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Россия ва Тожикистон ўртасида авто-транспорт қатновини тиклаш муаммоси жуда долзарб, деди кеча ўтказилган матбуот-анжуманида Россиянинг Тожикистондаги элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Валерий Катункин. Sputnik Тожикистон хабари асосида.

"Россия ва Тожикистон ўртасида ягона қуруқлик чегараси йўқ. Чегаралар икки суверен давлат - Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Ва бу муаммо (ер усти қатнови - таҳр.) ҳалигача ҳал қилинмади", - деди Катункин.

Унинг таъкидлашича, консуллик бўлими ва элчихона автоколонналарни "яшил йўлак"дан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали ўтиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Шу билан бирга, Катункин Қозоғистонда карантин режими 16 августгача амал қилаётганини эслатди.

"Қозоғистонлик ҳамкорларнинг маълум қилишича, улар ушбу колоннани ўтказиб юборишга деярли тайёр. Аммо тиббий кўрсаткичлар нуқтаи назаридан ва жиноий вазият билан боғлиқ тўғридан-тўғри хавфсизликни таъминлай олмайдилар. Чунки (йўллар-таҳр.) узунлиги 1700 километрни ташкил этади ва у аҳоли кам яшайдиган ва чўл ҳудудлари орқали ўтади", - деди у.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Россия ва Тожикистон ўртасидаги ер усти қатновининг тикланиши ҳақидаги миш-мишлар тез-тез пайдо бўлмоқда. Шу билан бирга, элчихона ҳозирча бундай ҳаракатнинг иложи йўқлигини таъкидламоқда.

198
Самолет Airbus-320. Архивное фото

Хитой 50та давлат билан авиа-парвозларни тиклади

149
(Янгиланган 10:05 13.08.2020)
Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

ТОШКЕНТ, 13 авг - Sputnik. Хитой дунёнинг 50та давлати билан коронавирус пандемияси туфайли вақтинча тўхтатилган авиа-парвозларни қайта тиклади, деб хабар берди РИА Новости ХХР ҳукумати тарқатган маълумот асосида.

Қайд этилишича, Хитойда эпидемия бошлангандан буён илк маротаба бир сутка давомида COVID-19 ни юқтирганлик ҳолати аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонга хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага (яшил, сариқ, қизил) ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди.

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатлардан амалга ошириладиган "яшил рейс"ларга – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония киритилган. Охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган ва Ўзбекистонга кириб келган шахслар карантин назоратига олинмаслиги белгиланган.

 

 

149
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Выпускники медицинских вузов

ОТМ битирувчилари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин шартлар

4
Ўзбекистонда кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу Шавкат Мирзиёев имзолаган “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда кўзда тутилган.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилинади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча ОТМлар мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1-3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни ОТМнинг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.

ОТМларнинг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур ОТМнинг магистратурасига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

ОТМларнинг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага ОТМнинг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.

Давлат тест маркази 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилади.

Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга мактаб, лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат ОТМга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга максимал балл берилади.

4