В мире начались продажи нового Apple7

Трамп Apple компаниясини Хитойдан кетишга чақирди

284
АҚШ президенти Дональд Трамп Apple корпорациясини Хитойдан кетишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 21 авг – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Apple корпорациясини Хитойдан ўз ишлаб чиқаришни кўчиришга чақирди. Бу ҳақда у Руминия президенти Клаус Йоханнис билан учрашув натижаларига бағишланган брифингда айтди. РИА Новости хабарига асосан.

“Мен Apple каби, шундай Америка компанияларига қисқа вақт ичида ёрдам бера оламан,  улар қилиши керак бўлган вақтгача: эҳтимол, Хитойдан кетиш”, - деди АҚШ етакчиси.

Унинг сўзларига кўра, унинг ёрдамисиз йирик корпорацияда катта муаммолар бўларди. Сўнгги бир ярим ой ичида Хитой икки миллион ишчи ўринни йўқотди, чунки айрим компаниялар АҚШнинг божлари амал қилмайдиган жойларга ўз ишлаб чиқаришни кўчирмоқда.

“Улар бундан ҳам кўпроқ йўқотади”, - дейди АҚШ президенти.

Июн ойида Apple Хитойда Mac Pro (аввал улар АҚШда ишлаб чиқарилган) компьтерларини йиғишни режалаштиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.  Трамп бунга эътироз билдирмади, аммо Хитойдан келтириладиган қисмлардан ҳам бож ундирилиши ҳақида огоҳлантирди.    

284

Ҳиндистонда маймун COVID-19 беморларининг қон намуналарини ўғирлаб кетди

164
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида маймун тўдаси COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир нечта маймун COVID-19’га гумон қилинган беморларнинг қон намуналарини олиб кетаётган лаборантга ҳужум қилди.

Маймунлар уч дона тест намуналарини олиб, қочиб кетишди. Бу ҳақда India Today газетаси хабар қилди.

Ҳодиса жума куни Меерута тиббиёт коллежида юз берди.

Шифокорлар, агар намуналарда коронавирус бўлса, у маймунларга юқиши мумкин, деб қўрқишмоқда. Шифокорлар, илгари маймунлар ушбу марказдан турли нарсаларни ўғирлашганини таъкидлашди.

Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган видеода маймунлардан бири ўғирланган намуна тўпламини чайнаётгани акс этган.

Штат полицияси маймунларнинг COVID-19 бемор қон намуналарини ўғирлаганлигини ва ўрмон бўлимига хабар бергандан кейин ҳам маймунлар қўлга олинмаганлигини тасдиқлади.

Ҳукумат ҳодиса юзасидан текширув бошлади.

164
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Падение метеорита

Туркияда метеорит парвози тасвирга олинди

205
(Янгиланган 17:05 29.05.2020)
Туркия осмонида сирли тарзда милтиллаб кўринган объект парвози қайд этилди. Антиқа ҳодиса бир неча ҳудудларда кўринди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Туркия осмонида сирли тарзда милтиллаб кўринган объект парвози қайд этилди. Номаълум жисм кучли портлаш билан парвозни якунлади. Бу ҳақда Daily Sabah хабар қилди.

Пайшанба куни кечаси маҳаллий аҳоли бу антиқа табиий ҳодисанинг гувоҳи бўлди. Бирданига бир нечта ҳудудда - Артвин, Эрзурум, Сивас, Тунжели, Трабзон, Эрзинжан ва Ардаҳанда ёруғлик ва кучли портлаш қайд этилди.

Олимларнинг фикрига кўра, эҳтимол бу навбатдаги метеорит бўлган.

Фавқулодда вазиятларни бошқариш агентлиги ходимлари атмосферада "ёруғлик чақнаши" ҳақидаги хабардан кейин текширув бошладилар.

205

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

393
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

393